«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasi

Bizga ishonch bildirar yoshu-qari!

E’lonlar

14.11.2018

«DORI-DARMON» акциядорлик компанияси акциядорларининг

              ДИҚҚАТИГА!  

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«DORI-DARMON» акциядорлик компанияси Кенгашининг 2018 йил 12 ноябр кунидаги қарорига мувофиқ Компания акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 26 ноябр куни соат 11:00 да  бўлиб ўтади.

Акциядорлар умумий йиғилиши Тошкент шаҳар, Чорсу майдони, 21 уй манзили бўйича жойлашган «DORI-DARMON» акциядорлик компанияси мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. «Dori-Darmon» АК акциядорларининг 2018 йил 2 октябрдаги умумий йиғилиши кун тартибидаги 4-масала “2017 йил якунлари бўйича компаниянинг соф фойдасини тақсимлаш ва оддий акцияларга йиллик дивидендлар тўлаш” бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилиш.
  2. Компаниянинг 2017 йил якунлари бўйича олган соф фойдасини қайта тақсимлаш.

 

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига 2018 йил 20 ноябр ҳолатига Компания акциядорлари реестрида номлари қайд этилган акциядорлар эгадирлар. Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 09:00 да бошланади.

Йиғилишда иштирок этадиган акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келишлари талаб этилади. Акциядорлар вакилларига эса ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда қонуний расмийлаштирилган ишончнома тақдим этишлари талаб этилади.

Мурожат учун телефон: (0 371) 120-16-66

Электрон почта манзили:office@doridarmon.uz

 

 

20.09.2018

«DORI-DARMON» акциядорлик компанияси акциядорларининг

                  ДИҚҚАТИГА!  

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«DORI-DARMON» акциядорлик компанияси Кенгашининг 2018 йил 19 сентябр кунидаги қарорига мувофиқ Компания акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2018 йил 02 октябр куни соат 11:00 да  бўлиб ўтади.

Акциядорлар умумий йиғилиши Тошкент шаҳар, Чорсу майдони, 21 уй манзили бўйича жойлашган «DORI-DARMON» акциядорлик компанияси мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. «DORI-DARMON» АКнинг бошқарувининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  2. Кузатув кенгашининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботини тинглаш.
  3. Тафтиш комиссиясининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. 2017 йил якунлари бўйича компаниянинг соф фойдасини тақсимлаш ва оддий акцияларига йиллик дивидендлар тўлаш.
  5. «DORI-DARMON» акциядорлик компаниясининг 2018 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
  6. «DORI-DARMON» АК кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  7. «DORI-DARMON» АК тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш
  8. «DORI-DARMON» АК бошқарув раисини сайлаш.
  9. «DORI-DARMON» АКнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни маъқуллаш ва Компания Уставини янги тахрирда тасдиқлаш.
  10. Компания Бошқаруви томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда иловага мувофиқ, мустақил равишда аффилланган шахслар билан битимни (битимларни) тузишни маъқуллаш.
  11. Соф фойда тақсимотидан 2015 йил якунлари бўйича 10 980,460 млн. сўм ва 2016 йил якунлари бўйича 12 650,943 млн. сўм компания устав фондига кейинчалик капитализация қилиш учун ривожлантиришга йўналтирилган маблағларни Компания зарарлари қоплашга йўналтириш.
  12. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш –профилактика муассасаларига беғараз ёрдам тариқасида дори воситаларини бериш.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига 2018 йил 25 сентябр ҳолатига Компания акциядорлари реестрида номлари қайд этилган акциядорлар эгадирлар. Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 09:00 да бошланади.

Йиғилишда иштирок этадиган акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келишлари талаб этилади. Акциядорлар вакилларига эса ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда қонуний расмийлаштирилган ишончнома тақдим этишлари талаб этилади.

Мурожат учун телефон: (0 371) 120-16-66

5214
Matnda xatolikni ko‘rsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter ni bosing.