«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasi

Bizga ishonch bildirar yoshu-qari!

18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

18.11.2020

"Темур тузуклари”да қайд этилишича, ёв устидан шижоат ва мардлик кўрсатиб ғалаба қозонган амирлар ҳамда сипоҳийларга давлат тимсоллари — туғ ва ноғора инъом қилинган. Бу эса салтанат рамзлари нечоғли баланд мақом тутганидан далолат беради. 

Шайх Нажмиддин Кубронинг ҳам жасоратини тарихдан яхши биламиз. Юрт байроғини ёв қўлига топширишни истамаган Нажмиддин Кубро уни қўлида маҳкам тутганча жон берган эди. Душман ҳарчанд уринмасин, унинг қўлидан байроқни тортиб ололмай, охири панжалари билан кесиб олади. Бу буюк қаҳрамонликни тарих унутмайди, халқ тилидан тушмайди, ҳанузгача башариятни, ёшларни ватанпарварликка, қаҳрамонликка чорлайди. 

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ҳисобланган. Чунки у халқимизнинг шон- шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.

1991 йил 18 ноябрьда  “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг 2 — 3-моддаларида байроғимиз Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи эканлиги, халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлиши белгилаб қўйилди.

Бугун бу байроқ фақатгина Ўзбекистон Республикаси давлат рамзи эмас, у шу юртда туғилиб, шу заминнинг меҳридан қониб яшаётган кўп миллатли халқимизнинг тинчлик, аҳиллик, дўстлик тимсолига айланган.

“Дори -Дармон” акциядорлик компанияси барча юртдошларимизни бугунги сана билан муборакбод этади. Юртимиз байроғи дунёнинг барча қитьасида  Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юрт шону шавкатидан дарак бериб ҳилпирайверсин!

43
Matnda xatolikni ko‘rsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter ni bosing.