«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasi

Bizga ishonch bildirar yoshu-qari!

Ҳамкорлик, имконият ва мулоқот майдони

25.11.2019

Шу йилнинг 18-22 ноябрь кунлари пойтахтимизнинг “Ўзэкспомарказ“ миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, кичик бизнес субъектлари ўртасида саноат кооперациясини жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини янада кенгайтиришдан иборатдир. 

Мазкур ярмарка Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтимиздаги ишлаб чиқарувчи корхоналар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, харидорлар учун ўзаро мулоқот майдонига айланди. 
Ушбу нуфузли ярмаркада “Dori-darmon” акционерлик компанияси вакиллари ҳам қатнашди. Ярмарка доирасида ташкил этилган тадбирларда соҳа ходимлари, компания ҳамкорлари ҳамда жамоатчилик вакиллари учун тақдимоат маросими ўтказилди. 

Унда “Dori-darmon” АКнинг ишлаб чиқариш бўйича директори Шуҳрат Икрамов компаниянинг Республика фармацевтика бозоридаги ўрни, импортни оптималлаштириш ҳамда кооперация алоқаларини кенгайтирш борасидаги режалари билан таништирди. 

Тақдимотда қайд этилганидек, Республика фармацевтика бозорида 2019 йилнинг 9 ойида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 42 млн.долларга ошиб,  166 млн.ни ташкил этган. Бироқ ҳали ҳам, дори воситаларини импорт қилиш ҳажми юқорилигича қолмоқда. 

Бугунги кунда компания тизимида 2503 та ижтимоий дорихона ва дорихона шохобчалари фаолият кўрсатмоқда. Чекка ҳудудлардаги аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш мақсадида 134 та кўчма дорихоналар ташкил этилган. “Dori-darmon” акционерлик компаниясининг ҳудудий бўлинмаларида 17 та улгуржи савдо омборлари мавжуд. 15 та назорат-таҳлил лабораториялари зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

Бир сўз билан айтганда, саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ҳақиқий мулоқот майдони вазифасини ўтади. Унда саноат тармоқлари ва кичик бизнес субъектлари юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни харид қилиш, тармоқ хўжалик бирлашмалари, йирик саноат корхоналари материаллар ва хомашёларни етказиб бериш бўйича хўжалик шартномалари тузиш имкониятга ҳам эга бўлди.

http://doridarmon.uz/uploads/gallery/112019/IMAGE%202019-11-25%204_19_11%20PM.jpg http://doridarmon.uz/uploads/gallery/112019/IMAGE%202019-11-25%204_19_14%20PM.jpg http://doridarmon.uz/uploads/gallery/112019/IMAGE%202019-11-25%204_19_17%20PM.jpg http://doridarmon.uz/uploads/gallery/112019/IMAGE%202019-11-25%204_19_19%20PM.jpg http://doridarmon.uz/uploads/gallery/112019/IMAGE%202019-11-25%204_19_22%20PM.jpg http://doridarmon.uz/uploads/gallery/112019/IMAGE%202019-11-25%204_19_25%20PM.jpg

51
Matnda xatolikni ko‘rsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter ni bosing.