«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasi

Bizga ishonch bildirar yoshu-qari!

“Озодлик” радиосининг 2019 йил 21 майдаги мақоласига Раддия

25.05.2019

“Озодлик” радиосининг 2019 йил 21 май куни “Андижон Дори-Дармон” акциядорлик жамияти билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида чоп этилган мақоласи юзасидан хизмат текшируви ўтказилди.

Ҳақиқатдан ҳам, 2019 йил 22 апрель куни омборхонанинг бўлим бошлиғи Р.Абдувалиев томонидан жамият раҳбари номига омборхонадаги мавжуд яроқлилик муддати 2019 йилнинг май-декабрь ойларигача бўлган дори воситаларни сотишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб  билдиришнома ёзилган. Билдиришномадаги рўйхатда яроқлилик муддати ўтган дори воситалари мавжуд эмас. Ботулизмга қарши зардоб дорихона орқали сотишга мўлжалланмаган. Рўйхатдаги зардоб яроқлилик муддати ўтгунга қадар зарурат юзага келганлиги сабабли беморларни даволашда қўлланилган.  

Ушбу даврда жамиятда прокуратура органлари томонидан ҳеч қандай текширув ўтказилмаган ва бўлиб ўтган кадрлар алмашинувига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг алоқаси йуқ.

Бугунги кунда вилоятда аҳолининг дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжини етарли даражада таъминлаётган турли мулкчилик шаклидаги 14 та улгуржи фармацевтика компаниялари ва  1044 та дорихоналар фаолият кўрсатиб келаётган бўлиб, шулардан 250 таси “Андижон Дори-Дармон” акциядорлик жамиятига қарашли. Жамият таркибидаги дорихоналарнинг асосий қисми қишлоқ жойларида жойлашган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, “Озодлик” радиоси томонидан мақолада келтирилган маълумотлар ишончсиз манбалардан олинган ва асосланмаган деб ҳисоблаймиз.

Фармацевтика бозори ва АКТни ривожлантириш бу́йича директор

Мустафаев Ф.М.

262
Matnda xatolikni ko‘rsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter ni bosing.