«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasi

Bizga ishonch bildirar yoshu-qari!

"Sirdaryo Dori-Darmon" МЧЖ фойдасига 193,7 млн.сўм миқдордаги қарздорлик ундириб берилди

18.11.2020

Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг  22.09.2020-йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Сардоба туман Тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи “SIRDARYO DORI-DARMON” масъулияти чекланган жамият фойдасига жами 193.776.032 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 29.09.2020 йилда бўлим ижро иши юрутувига келиб тушган ва шу куни давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ижро этиш тўғрисидаги Қонун”нинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган ва тарафларга юборилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан, қарздор Сардоба туман Тибиёт бирлашмаси бюджет ташкилоти эканлиги инобатга олиниб , Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 13.05.2014 йилдаги 120-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра қарздорнинг Ғазначилик бўлимидаги барча ҳисоб рақамига банд қўйилди.

Баходир Байзаков,
Бюронинг Сардоба туман бўлими бошлиғи

47
Matnda xatolikni ko‘rsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter ni bosing.