«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasi

Bizga ishonch bildirar yoshu-qari!

Спорт мусобақалари ғолиблари аниқланди

16.12.2019

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан жорий йилнинг 14 декабрь куни «Dori-darmon» АК тизимидаги ташкилот ҳамда дорихоналар ходимлари ўртасида стол тенниси ва шахмат мусобақалари ўтказилди.

Тадбирда иштирок этганлар  Конституциямизда инсоннинг меҳнат қилиш ҳуқуқи давлат томонидан кафолатлангани, бунинг учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилганини алоҳида қайд этдилар. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этгани учун ҳам бугун мамлакатимизда тинчлик ҳукм сурмоқда. Иқтисодиётимиз жадаллик билан ривожланиб бормоқда. 

Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик тараққиёти учун замин яратаётган Конституциямизни ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, миллий ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарурлиги таъкидланди. 

Ўтказилаётган спорт мусобақалари ҳам айни шу мақсадга хизмат қилиши, устоз ва шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш ва энг асосийси, меҳнат жамоалари ўртасида ишчанлик руҳини оширишга хизмат қилиши айтиб ўтилди. 

Кун давомида муросасиз кечган беллашувларда компания тизимидаги барча ишчи-ходимлар фаол қатнашди. Стол теннниси мусобақаларида 1-ўринни Руслан Асқаров қўлга киритган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Сарвар Усмонов ҳамда Абдулла Юсуповлар эгаллашди.  

Шахмат бўйича ўтказилган беллашувлар ҳам янада қизғин кечди. Унда Анвар Аюбжонов барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди. Тоҳиржон Боғбонов иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Абдуғани Камилов учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

http://doridarmon.uz/uploads/news/16122019/photo_2019-12-16%2011.00.12%20AM.jpeghttp://doridarmon.uz/uploads/news/16122019/photo_2019-12-16%2011.00.16%20AM.jpeghttp://doridarmon.uz/uploads/news/16122019/photo_2019-12-16%2011.00.18%20AM.jpeghttp://doridarmon.uz/uploads/news/16122019/photo_2019-12-16%2011.00.19%20AM.jpeghttp://doridarmon.uz/uploads/news/16122019/photo_2019-12-16%2011.00.20%20AM.jpeghttp://doridarmon.uz/uploads/news/16122019/photo_2019-12-16%2011.00.21%20AM.jpeghttp://doridarmon.uz/uploads/news/16122019/photo_2019-12-16%2011.00.22%20AM.jpeghttp://doridarmon.uz/uploads/news/16122019/photo_2019-12-16%2011.00.23%20AM.jpeg

165
Matnda xatolikni ko‘rsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter ni bosing.