«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasi

Bizga ishonch bildirar yoshu-qari!

ЙИЛ ЯКУНЛАРИ

16.02.2021

ЙИЛ ЯКУНЛАРИ: ХОРАЗМhttp://doridarmon.uz/uploads/1sushfakti/1701/photo5287510611946746198.jpg

Хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш, аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларини юқори сифатли, кенг турдаги, арзон нархлардаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида “Хоразм Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамияти тизимида жами 109 та, жумладан, 102 та ижтимоий ва 7 та “Кўчма дорихона” фаолият кўрсатиб келмоқда.
Тизимдаги ижтимоий дорихоналар орқали 13 турдаги имтиёзга эга беморларга — 2019 йилда 14 037 нафар беморга 370,938.9 млн. сўмлик, 2020 йилда 17 565 нафар беморга 420 млн. 54.4 минг сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар имтиёзли рецептлар асосида бепул етказиб берилди.
Шунингдек, ижтимоий дорихоналар орқали аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига жами 15 млрд. 502.090 млн. сўмлик, шундан “Кўчма дорихона”лар орқали 869.199 млн. сўмлик арзон, сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар етказиб берилди.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш профилактика муассасаларига пандемия даврида 2 млрд. 069,345 млн. сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар етказиб берилди. Даволаш профилактика муассасалари талаби ва эҳтиёжига кўра COVID19 инфекциясини даволашда қўлланиладиган дори воситалари тўплами (аптечка)дан 14 019 та тайёрлаб берилди.
Корхона тизимида 2020 йил якуни бўйича товар айланмаси 24 641 196,0 минг сўм (2019 йилда ушбу кўрсаткич 15 150 823,5 минг сўм)ни, шундан улгуржи товар айланмаси 10 424 299,5 минг сўм, чакана товар айланмаси 14 216 896,5 минг сўмни ташкил этади.
Жамият фаолиятига АКТни жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида Россия давлатининг “Эскейп” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “М-Аптека +” дастури омборхоналарга, 11та марказий ижтимоий дорихонага, 8та ижтимоий дорихона шахобчаларига ўрнатилди.


ЙИЛ ЯКУНЛАРИ: НАМАНГАН

http://doridarmon.uz/uploads/1sushfakti/1701/photo5289621992099655870.jpg“Наманган Дори-Дармон” АЖ томонидан 2020 йил давомида вилоятда коронавирус пандемияси туфайли ташкил этилган саккизта COVID-19 марказларига коронавирус пандемиясига қарши курашиш Республика комиссиясининг йиғилиш баённомалари асосида тасдиқланган дори воситалари ва тиббий буюмлар етказиб берилди ва захираси тайёрланди. Коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида дорихоналар ва дорихона филиалларида ишчи-ходимлари учун семинарлар ташкил этилди ҳамда аҳоли ўртасида профилактика, тушунтириш ишлари олиб борилди.
“Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурида белгиланган топшириқлар бўйича жамиятга қарашли 163 та дорихона ва дорихона филиалларида онлайн касса аппаратлари ўрнатилди.
Эътиборли жиҳати, тизимда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча равишда яна 7 та дорихона филиаллари ташкил этилди. Бугунги кунда АЖ таркибида 9 та дорихона ва уларга қарашли 150 та дорихона шахобчаси мавжуд.
“Наманган Дори-Дармон” АЖнинг 2020 йилдаги жами товар айланмаси 52.2 млрд. сўмни ташкил этди. Шу жумладан, улгуржи савдо 39.6 млрд сўм, чакана савдо 12.6 млрд сўм. Жамият ўтган йилни 162,5 миллион сўм фойда билан якунлади.
 

79
Matnda xatolikni ko‘rsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter ni bosing.