Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Қайси ҳолларда коронавирусга қарши эмланиш мумкин эмас?

Қайси ҳолларда коронавирусга қарши эмланиш мумкин эмас?


SAOJblmn3k0uKF2kdhvRi5YxbB5dB7ze_front.jpg

Бутун дунёда коронавирус пандемиясига қарши энг самарали чора вакцинация экани сўзсиз тан олинган. Шунга қарамасдан, эмлаш жараёнларида хушёрликни йўқотмаслик, эмланувчилар вакцина олишдан аввал тегишли тиббий кўриклардан ўтиши лозимлиги бот-бот такрорланмоқда.

– Юртимизда ҳам эмлаш жараёнларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг тегишли тавсияларига асосан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар бўлганда тегишли чоралар кўрилмоқда, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова ССВ матбуот хизмати саволига жавобан. – Бундай ҳолатларга қуйидагилар киради:  

– вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;  

– анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;  

– ўткир юқумли ва юқумсиз хасталиклар билан касалланганлар;  

– ҳомиладор ва эмизувчи аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);  

– 18 ёшгача бўлган болалар;  

– ОИВ инфекциясига чалинган шахслар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисидаги маълумот етарли бўлмагани сабабли);  

– коронавирус инфекциясининг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар;  

– лабораторияда “COVID-19”га топширилган ПЗР текширув тести мусбат натижа берган шахслар.  

 Мутахассиснинг сўзларига кўра, COVID-19 инфекциясини юқтирган киши билан алоқада бўлган одам тиббиёт муассасасида даволанаётган бўлса, тузалгандан кейин 3 ойдан сўнг эмланиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, эмлашга бўлган барча турдаги монеликлар эмлаш пунктларида рўйхатга олинади.  



  • 15.09.2021
  • 61

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next