Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

"Dori-Darmon" АК 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида “SNS Ratings” рейтенгида

"Dori-Darmon" АК  2021 йилнинг 1-ярим йиллигида “SNS Ratings” рейтенгида 


“SNS Ratings” Рейтинг агентлиги “DORI DARMON” Акциядорлик Компаниясига, 2021 йил 1 ярим йиллик натижалари бўйича, миллий шкалада (uz) “A+” даражада "БАРҚАРОР" прогнози билан қимматли қоғозлар эмитенти корхонасининг рейтингини берди.


лицен1.jpg


лицен3.jpg


Кўриб чиқилаётган давр якуни бўйича “DORI DARMON” АК фаолиятининг асосий кўрсаткичлари барқарор ўсишни кўрсатди. Бунда, 2021 йил 1 ярим йилликда компаниянинг активлари 2020 йил 1 ярим йиллигига нисбатан 35,94% га ўсди ва 362,4 млрд. сўмга етди. Шу билан бирга “DORI DARMON” АК товарлари ҳажми 2021 йил 1 ярим йили ичида 2020 йилнинг худди шу даври якунларига нисбатан 2 баробарга ўсди ва 37,6 млрд. сўмни ташкил этди.

2021 йил 1 ярим йиллик якуни бўйича “DORI DARMON” АК нинг ликвидлик кўрсаткичлари юқори даражани кўрсатди. Кўриб чиқилаётган даврда, “DORI DARMON” АК нинг юқори ликвидли ва жорий активлари барқарор ўсди, бу эса ўз навбатида, корхонанинг мутлақ ликвидлик коэффициентининг мустахкамланишига олиб келди. Шу билан бирга, “DORI DARMON” АК нинг муддатли ликвидлик коэффициенти 4,86% ни ташкил этди, жорий ликвидлик коэффициенти эса тавсия этилган даражадан анча юқори - тавсия этилган 60% да 179,13% даражада бўлиб колмоқда.


лицен2.jpg


лицен4.jpg


2021 йил биринчи ярим йиллигида “DORI DARMON” АК нинг хусусий капитали 45,16% га ўсди ва 127,2 млрд. сўмни ташкил этди. Капитал базасининг ўсиши натижасида, кўриб чиқилаётган даврда компаниянинг молиявий мустақиллиги ва рентабеллиги кўрсаткичлари ижобий динамикани ва юқори ўсишни кўрсатди. Савдо даромадлари 133,2 млрд. сўмгача ошди - 2020 йил 1 ярим йиллик якунига нисбатан 5 баробарга, ялпи даромад эса 7,7 млрд. сўмни ташкил этди.

Натижада, 2021 йил 1 ярим йиллик якуни бўйича, бошқарувнинг олиб борган малакали фаолияти туфайли, “DORI DARMON” АК 6,4 млрд. сўм ҳажмда соф фойда билан чиқди ва шу давр бўйича корхонанинг активлар ва хусусий капитал рентабеллиги кўрсаткичлари мос равишда 1,78% ва 5,08% ни ташкил этди.

Ушбу кўрсаткичлар, “DORI DARMON” АК акцияларининг инвестицион жозибадорлиги ва акцияларни қимматли қоғозлар иккиламчи бозорида айланишини оширишга, шунингдек корхонани халқаро молия бозорига чиқишини таъминлашга ва давлат кафиллигисиз тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни жалб қилишга имкон беради.




  • 16.09.2021
  • 203

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector