Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

Фурацилинни нималарда қўллаш мумкин?

Фурацилинни нималарда қўллаш мумкин?


Kak-prigotovit-rastvor-Furatsilina.jpg
Таъсир этувчи модда (ХПН): нитрофурал

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нитрофурал (фурацилин) – 20 мг, 

ёрдамчи модда: натрий хлориди – 800 мг.

Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши восита – нитрофуран.

Фармакологик хусусиятлари

Микробларга қарши восита. Граммусбат ва грамманфий бактериялар (шу жумладан Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Escherichia coli, Clostridium perfringens) га нисбатан фаол. Микроорганизмларни бошқа микробларга қарши (нитрофуран гуруҳидан бўлмаган) воситаларга чидамлилигида самарадор. Бошқа кимётерапевтик воситаларига нисбатан бошқача таъсир механизмига эга: микроб флавопротеинлари 5-нитрогуруҳини тиклайди, ҳосил бўладиган юқори реактив аминоҳосилалар оқсилларнинг, шу жумладан рибосомаларнинг ва бошқа макромолекуларанинг конформациясини ўзгартириб,  ҳужайраларнинг ҳалок бўлишини чақиради. Чидамлилик аста-секин ривожланади ва юқори даражага етмайди.

Қўлланилиши

Сиртга: йирингли яралар, ётоқ яралар, II-III даражали куйишлар, терининг майда шикастланишлари (шу жумладан, шилиниш, тирналиш, ёриқлар, кесиб олишлар).

Маҳаллий: блефарит, конъюнктивит, ташқи эшитув йўлларининг фурункули, остеомиелит, буруннинг ёндош бўшлиқлари, плевра эмпиемаси (бўшлиқларни ювиш); ўткир ташқи ва ўрта отит, ангина, стоматит, гингивитда қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга 0,02% ли сувли (1:5000) ёки спиртли 0,066% ли (1:1500) эритмалари кўринишида – жароҳатлар ювилади ва хўлланган боғловлар қўйилади. 

Бўшлиқ ичига (сувли эритма): буруннинг қўшимча бўшлиқларининг эмпиемаси (шу жумладан гайморитда) – бўшлиқни ювиш; операциядан кейинги остеомиелит – кейинчалик нам боғловни қўйиш билан бўшлиқни ювиш; плевра эмпиемаси – йиринг олиб ташлангандан кейин плевра бўшлиғини ювиш ўтказилади ва 20-100 мл сувли эритма юборилади. Сийдик чиқариш канали ва қовуқни ювиш учун сувли эритма билан 20 минутли экспозиция қилинади.

Отитларда – тана ҳароратигача иситилган спиртли эритма ташқи эшитиш йўлига 5-6 томчидан томизилади. 

Блефарит, конъюнктивит – сувли эритма конъюнктива қопчасига томизилади.

Оғиз ва томоқни чайқаш учун 20 мг (1 таблетка) 100 мл сувда эритилади.

Сувли эритмани тайёрлаш учун 1 қисм нитрофурал 5000 қисм 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки дистилланган сувда эритилади. Спиртли эритма 70% ли этанолда тайёрланади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар – тери тошмаси, дерматит бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, қон кетиши, аллергодерматозларда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланишига рухсат берилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2°С дан 25°С гача ҳароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

5 йил. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

"Dori-Darmon" АК дорихоналарида фурацилин таблеткаси -1100 сўм




  • 16.09.2021
  • 171

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector