Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

Какао одамнинг кўриш қобилиятини яхшилайди(ми?)

Какао одамнинг кўриш қобилиятини яхшилайди(ми?)


Какао одамнинг кўриш қобилиятини яхшилаши мумкин. Мадриддаги Комплутенсе университети ҳамда Фан ва овқатланиш техникаси институти олимлари бир қатор тажрибалардан сўнг ана шундай хулоса келишди, деб ёзади iz.ru.


9a9673155d6803e50e4feb05306bac0e.jpeg


Тадқиқотлар давомида какао флаванолларининг организмга таъсири ўрганилди.

Тадқиқотлардан маълум бўлдики, какао таркибидаги флаваноллар асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Бу эса диққатнинг жамланиши, кўриш қобилиянинг яхшиланишига туртки бўлади.

Тажриба тариқасида кўнгиллилар какао қўшилган сут истеъмол қилишган. Кейин уларнинг нигоҳи ҳарфлардан иборат диаграммага қаратилган. Ҳарфлар бир паст ёруғликда, бир юқори ёруғликда кўрсатилган. Тажриба иштирокчиларидан ана шу ҳарфларни аниқ айтиб бериш сўралган. Мазкур тажрибада иштирок этган кўнгиллиларнинг аксарияти ҳарфларни топа олган.

“Биз мазкур концепциянинг чиндан ҳам самарали эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилишимиз учун келгусида яна айрим тадқиқот ишларини олиб боришимиз керак. Агар бу исботини топса, илмий хулосаларимиз одамнинг кўриш қобилиятини яхшилашга хизмат қиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқишда фойдаланилиши мумкин”, дейди тадқиқот муаллифларидан бири Соня де Паскуаль-Тереза.



  • 10.09.2021
  • 259

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector