Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

Коронавирусга қарши дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош қилинди

Коронавирусга қарши дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош қилинди


photo_2021-09-07_11-48-57.jpg


Тошкентда дори воситаларини ноқонуний муомалага киритган бир гуруҳ фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими ҳамда ДБҚнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.К. ва бошқалар пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, жами 460 қути “SARS-COV-2 lgM/lgC” номли тиббий буюмларни 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Худди шундай, Департаментнинг Чиноз туман бўлими, ДХХ ҳамда ДБҚнинг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Ш. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 175 қути “Remdesivir for Injection 100 mg/Vial” номли дори воситаларини жами 7875 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Шу каби, Департаментнинг Тошкент туман бўлими ҳамда ДБҚнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А. 8 300 дона “Никозон-С” номли дори воситасини жами 120 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


  • 07.09.2021
  • 122

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector