Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

Таҳлил: сўнгги 3 йилда Ўзбекистон фармацевтика бозори қандай ўзгаришларга учради?

Таҳлил: сўнгги 3 йилда Ўзбекистон фармацевтика бозори қандай ўзгаришларга учради?


51086601_lel-1536x1024.jpg

«Drug Audit» ва IQVIA маълумотлари асосида Asklepiy Distribution'нинг бизнес бўйича менеджери Инара Шаханова ўтказган таҳлилларига кўра, 2020 йилда фармацевтика бозоридаги sell-out нархлари 1,6 млрд $ ни ташкил қилган.

Бу ўтган йил билан таққослаганда 20% нарх бўйича ва 28% миқдор бўйича кўпдир.


“Шубҳасиз, айнан ковидни даволашда ишлатилган дори воситалари бу ўсишга сабаб бўлди. Пандемия даврида фармацевтика соҳасининг ўсишида маҳаллий ишлаб чиқаришда давлат кўмагинини кузатиш мумкин. Бу касалликнинг биринчи тўлқинида зарурий дори воситалари билан мамлакатни таъминлашга ёрдам берди”, дейилади тадқиқотда.

Маҳаллий ишлаб чиқариш бозорнинг 15-20 %ни ташкил этади. Соҳадаги етакчилар Jurabek, NIKA Pharm ва Nobel заводларидир.

Ўзбекистонга дори маҳсулотлари олиб кирилаётган европалик ишлаб чиқарувчилар орасида КРКА, Berlin Chemie ва Sanofi мана иккинчи йилки етакчилик қилмоқда.

Булардан ташқари, WorldMedicine, Sandoz, Abbot ва Gedeon Richter компаниялари  ҳам сўнгги уч йилликда доимий ўсишни кўрсатишмоқда.

Bayer ва Kusum каби ишлаб чиқарувчилар сўнгги икки йил ичида икки карра ўсиш кўрсатиб, етакчиликка интилишмоқда.


“Халқаро бозорларда Bayer деярли ҳар доим энг яхши бешлик орасида, шу сабаб бизга уларнинг мамлакатдаги ривожланишини кузатиш қизиқ”, - дея қайд этди Инара Шаханова.

МДҲ мамлакатлари фармацевтика ишлаб чиқарувчилари рейтингида уч компания етакчилик қилмоқда: «Фармак», GMP ва «Юрия Фарм». Ўтган йилга нисбатан бу йил пасайиш прогноз қилинганига қарамай, умуман олганда, бу ишлаб чиқарувчилар сўнгги йилларда жуда яхши ўсиш динамикасини кўрсатишмоқда.


Қайси мамлакатлардан энг кўп дори импорт қилинган

Европалик ишлаб чиқарувчилар ҳам миқдор, ҳам нарх жиҳатдан ўсиш беришди. Бу йил Россия, Украина ва Беларусда ишлаб чиқарган дориларнинг тахмин қилинган пасайиши кузатилмоқда ва эҳтимол бу маҳаллий ишлаб чиқариш бозорининг ўсиши, шунингдек, Хитой ва Ҳиндистондан кўплаб арзон дориларнинг бошқа мамлакатларга кўчирилиши билан боғлиқдир.

Шу билан бирга, ҳинд ишлаб чиқарувчилари пандемияга қарамай, доимий ўсишни кўрсатмоқдалар. Грузия, шунингдек, асосан, GMP компаниясидан дори импортининг ошиши туфайли ижобий тенденцияга эга.

Туркиядан етказиб беришнинг камайиши, албатта, Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни муваффақиятли маҳаллийлаштирган Nobel компанияси туфайлидир.


Энг йирик дистрибюторлар ва дорихоналар тармоғи

Сўнгги 3 йил ичида дистрибютор бозорида тўртта компания мустаҳкам ўрнашиб олди: 11% га яқин бозор улуши бўлган Мерос, Grand Pharm - 9%, Asklepiy - 8% ва Pharm Lyuks - 4%. Энг йирик ўнта дистрибюторнинг биргаликдаги улуши 2021 йилда 40% га тенг бўлиши прогноз қилинмоқда.

Дорихона тармоқдари орасида лидирлар ҳануз ўша - битта дистрибьюторлик компаниясига (Asklepiy Group) қарашли OXY MEDнинг Best Pharm ва Grand Pharm франгчайзинг тармоқларидир.

"Мерос Corporation" компаниясига қарашли OlamPharm тармоғи ҳам жорий йилда савдо нуқталари сони бўйича яхши ўсишни кўрсатди. Нисбатан янги Vaccina  дорихоналар тармоғи (Pharm Lyuksга қарашли) ҳам ўз тармоғини кенгайтиришга киришган.

600 га яқин хусусий дорихоналар бутун бозорнинг фақат 10% ни эгаллайди. Ҳолбуки, Россия ёки Қозоғистонда энг кичик дорихона занжирлари камида 100 дан ортиқ нуқтасига эга.

Ўзбекистондаги фаол дорихоналарнинг умумий сони, турли маълумотларга кўра, 6000 дан 8000 гача ўзгариб туради. Яъни, битта дорихонага 4500 киши тўғри келади. Россияда, бу кўрсаткич 1 та дорихона ўртача 2000 киши.


Аҳоли жон бошига дори-дармон истеъмоли қиймати 2019 йилда 37$ дан 2021 йилда 50$ гача ошди. Битта қадоқнинг ўртача қиймати 2 йилда 10% ошиб 1$ дан 2021 йилда 1,1$ га икки йил ичида тахминан 2021% га ошди.

Компания прогнозига кўра, 2021 йилда фармацевтика бозори 2020 йилга нисбатан умумий ҳисобда кўп ўсиши кутилмайди.


“Бу йил бозор сиғими 1,7 миллиард долларга тенг бўлади, бу эса 2020 йилга нисбатан 6% га кўпдир. Эҳтимол, ўтган йилги бозор “тўлиб кетган” бўлиб ва ҳануз “тозаланмоқдадир”. Бу йилги бозор ўсишига, шунингдек, бозоридаги йирик хомашё етказиб берувчиси “Хитой”нинг "транспорт тақчиллиги" ҳам таъсир қилади – компаниялар ўз вақтида хомашё етказиб бера олмайдилар”, дейди эксперт.

Манба: spot.uz



  • 12.10.2021
  • 71

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector