Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензия талаб қилинмайди

Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензия талаб қилинмайди

1621620083_13-phonoteka_org-p-farmatsevticheskii-fon-14.jpg

 

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун (ЎРҚ–721-сон, 12.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.


 Қонунга мувофиқ, айрим лицензияланадиган фаолият турлари билан рухсатнома ва хабардор қилиш орқали шуғулланишга рухсат берилганлиги муносабати билан бир қатор қонунларда лицензия талаби бекор қилинди.

Шунга кўра, Жиноят кодексига хабардор қилиш ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият билан хабарнома юбормасдан ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлганида жиноий жавобгарликка сабаб бўлишига оид жавобгарлик киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ҳам мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик чоралари белгиланди.

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунда фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмаслиги белгиланди:

  •  тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;
  •  дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
  •  дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;
  •  доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.


  • 13.10.2021
  • 37

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector