Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

Тил орқага тортиб кетганда биринчи ёрдам кўрсатиш

Тил орқага тортиб кетганда биринчи ёрдам кўрсатиш


57708de75896148bbd9ec7827fb08dd2.jpeg


Тилнинг орқага тортиб кетиши — бу тил илдиз соҳасини ҳалқумнинг орқа деворига силжиш ҳолати бўлиб, бунда оғиздан ҳаво киришга тўсқинлик пайдо бўлади ва асфиксия ривожланади. Бу ҳолатнинг асосида тил илдиз ва пастки жағ мушаклари тонусининг пасайиши ётади. Агар тил орқага кетиб қолса, юз териси ва кўкрак тепа қисми кўкаради, тер босади, бўйин веналари бўртиб, бемор нафас олишга қийналиб, хириллайди. 


Беморга биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари қўйидагилардан иборат:

  • Беморни горизонтал ҳолатга ўтказиш;

  • Чап қўлини пешонасига қўйиб, ўнг қўл билан бўйин соҳасини кўтариб фиксатор (ёстиқ) қўйиш;

  • Пастки жағни олдига силжитиш. Агар шу чоралардан кейин нафас тикланса, беморни ёнбошлатиб ётқизиш керак.

Агар натижа бўлмаса, тилни оғиз бўшлиғидан чиқариб, фиксация қилиш (тортиш) керак. Бу муолажани бармоқлар, пинцет ёки бошқа маҳкам ушлайдиган инструмент ёрдамида қилиш мумкин. Кейинги қадам эса тилни ияк соҳасига лейкопластир ёки бинт ёрдамида фиксация қилиш лозим бўлади.


Тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-кардиолог Элнора Жўраева тавсиялари.





  • 13.10.2021
  • 59

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector