Дори-дармонларни қабул қилишда энг кўп учрайдиган хатолар-2
19.05.2022
12 май — Халқаро ҳамширалар куни!
“Касалларга қараш – рассомлик ва ҳайкалтарошлик каби санъат. Парвариш қилиш санъати энг олий санъат ҳисобланади...”
(Флоренс Найтингейл, ҳамширалик иши асосчиси)
1974 йилда Халқаро ҳамширалар кенгаши ташаббуси билан ҳамшира соҳаси асосчиларидан бири Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни муносабати билан 12 май - Халқаро ҳамширалар куни ( International Nurses Day) сифатида йил тақвимига муҳрланган.
Беморларнинг саломатлиги бевосита ҳамширалар фаолиятига боғлиқ. Касалликнинг олдини олишда ҳам уларнинг фидойилигини алоҳида эътироф этиш керак. Нафақат, тиббий воситалар, дори-дармонлар ва муолажалар билан, балки хушхулқи ҳамда ширинсуханлиги билан ҳам минг бир дардга дармон бўлиб, беморни оёққа турғизишади.
Меҳрибон ҳамширалар! Сизларни бугунги касб байрамингиз — Халқаро ҳамширалар куни билан чин қалбдан табриклаймиз. Оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли ишингизда улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин!
"Dori-Darmon" АК жамоаси