Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

Қайси тиббий муассасалар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини бера олмайди?

Қайси тиббий муассасалар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини бера олмайди?

photo_2022-08-05_16-24-58.jpg


Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари давлат соғлиқни сақлаш тизими, шу жумладан, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига қарашли даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади.


Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади..

Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ишламайдиган шахсларга, иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган шахсларга  ва ҳарбий хизматчиларга берилмайди.


Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.


Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш ваколати йўқ тиббий муассасалар: 

- тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
- шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
- суд-тиббий экспертиза муассасалари;
- пансионат ва санаторий-курортлар;
- физиотерапия, даволаш физкультураси муассасалари.

Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.

 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси қуйидаги ҳолларда берилади: 

 - вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
- санаторий-курортларда даволанганда;
- касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
- карантинда;
- сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
- меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.




  • 05.08.2022
  • 140

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector