Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Болалар ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинганда...

Болалар ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинганда...


1260461584573df0e2ef0a88.52873740.jpg

Болаларда ўткир респиратор вирусли касалликлар қандай кечади? Уларнинг илк белгилари нималарда намоён бўлади? Бундай вазиятда ота-оналар қандай йўл тутишлари керак? 

Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия тиббиёт илмий-амалий маркази етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Зулхумор Умарназарова жавоб берди: 

— Тана ҳарорати кўтарилиши, аксириш, бурун битиши ва оқиши ЎРВИнинг илк белгиларидир, — дейди шифокор. — Бу ҳолат одатда икки кун давом этади. Учинчи кундан бошлаб боланинг ҳалқумида ўзгаришлар кузатилади. Овоз бўғилиши, йўтал, мушаклар ва бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин. 

ЎРВИда ҳам бошқа касалликлар  иштаҳа пасаяди. Баъзида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қайт қилиш ҳам кузатилиши мумкин. 

 Агар хонадонда шундай бемор болалар бўлса, оналар уларни дарҳол алоҳида хонага ётқизишлари керак. Хонани тез-тез шамоллатиб туриш лозим. Чунки ҳаво айланмайдиган жойда вируслар тезроқ кўпаяди.

Болага оз-оздан, тез-тез суюқлик ичилиб туриш, бурун ва томоқни тузли сув билан чайиш тавсия этилади. Чунки вируслар намликка чидамсиз, туз эса намликни яхши ушлаб турувчи воситадир.

Юқори нафас йўллари шамоллаши пастки нафас йўллари яллиғланишига нисбатан енгилроқ кечади. Бунда бола қийинчилик билан нафас олади ва чиқаради. Яллиғланиш бронхларга ёки кейинги босқичда ўпкага ўтганида эса йўтал янада зўрайиб, оғиз-бурун учбурчагида кўкариш кузатилиши мумкин. Бола ҳансираб нафас олади. 

Аммо баъзи ота-оналар фарзандларида ЎРВИнинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ дарҳол ваҳимага тушиб қолишади. Бурун оқиши, енгил йўтал, ҳарорат кўтарилиши кузатилса, зудлик билан “Тез ёрдам”га мурожаат қилишади. 

Ваҳоланки, вируснинг икки юздан зиёд тури бор. Бир турдаги вирус билан касалланган бола шифохонада иккинчи турдаги вирусга рўбарў келса, уни ҳам юқтириб олиши эҳтимоли юқори. 

Шу сабабли ўғил-қизларда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши, яъни халқ тилида тумов кузатилса, буни уй шароитидаги муолажалар орқали ҳам даволаса бўлади. Аммо бу ҳолатга “ўтиб кетар”, “эрта-индин яхши бўб қолар” дея бефарқ муносабатда бўлмаслик ҳам керак.

“Тез ёрдам” қайси вазиятларда мурожаат қилинади? 
 
- бола овқат емай қўйса;

- кучли ҳансираш кузатилса;

- нафас қисиши аломатлари пайдо бўлса;

- тинмай ёки кўп ухласа.

Амалиётда кўкрак сути билан озиқланадиган болаларда касаллик асосан юқори нафас йўллари яллиғланишида, енгил асоратлар билан кузатилади.



  • 23.11.2021
  • 56

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector