Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


En  Ru  Oz
flag gerb

Йил бошидан буён 4,4 миллиард сўмлик қалбаки ва сифатсиз дори воситалари мусодара қилинди.

Йил бошидан буён 4,4 миллиард сўмлик қалбаки ва сифатсиз дори воситалари мусодара қилинди

photo_2022-08-03_13-00-54.jpg


Жорий йилнинг ўтган даврида дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида реализация қилиниши, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини муомалага киритилишини олдини олиш борасида 82 та  ҳуқуқбузарлик аниқланиб, натижасига кўра 56 та жиноий ҳамда 26 та маъмурий ишлар қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди


Ҳуқуқбузарлар томонидан муомалага киритилиши мўлжалланган 4,4 млрд сўмлик сифатсиз ва қалбаки дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шунингдек, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш, сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ 52 та жиноят аниқланиб, 272 млн сўмлик ушбу турдаги препаратларнинг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган.

Ҳурматли фуқаролар!

Дорихоналардан ташқарида сотиб олинган, шу жумладан, тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларидан фойдаланиш ҳамда таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд препаратларни нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.

Шу сабабли, инсон саломатлигига салбий таъсири бўлган ва қарамликка олиб келадиган психотроп дори воситаларини асоссиз фойдаланишнинг, айниқса бу иллатнинг ёшларимиз орасида кенг тарқалашининг олдини олишга барчамиз бирдек масъулмиз.

Агарда сиз, дори воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ҳолатларига дуч келсангиз ёки кучли таъсир қилувчи препаратларни ноқонуний таклиф қилаётган шахслар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли ишонч телефони мурожаат қилинг. Мурожаатчининг исми-шарифи ва бошқа маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.




  • 04.08.2022
  • 129

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector