Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

Гепатит С аниқланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади

Гепатит С аниқланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади

25255252.jpg


Вирусли гепатитларнинг «В» ва «С» турларини эрта аниқлаш учун республиканинг барча ҳудудларида скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш мақсадида жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ҳар йили республика аҳолисини скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимер занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит «С» тури билан касалланган беморларни даволашни 10 минг 500 нафаргача етказилади. Скрининг текширувларида вирусли гепатит «С» тури аниқланган беморларни даволаш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш вазифа қилиб белгилаб олинди.


Вирусология илмий-тадқиқот институти ва 14 та ҳудудий гепатология марказларига жигар фибрози ва гепатоцеллюляр карциномани эрта ташхислаш учун жами 90 мингта замонавий диагностика тўпламлари, вирусли гепатитнинг «В» тури аниқланган беморларда вирус антигенини миқдорий аниқлаш мақсадида жами 46 минг тест тўпламини харид қилиш ишлари амалга оширилмоқда.


Касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахсларни, шу жумладан қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимлар орасида гепатит «В» инфекциясини олдини олиш мақсадида эмлаш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, 2022-2023 йил давомида 120 мингга яқин тиббиёт ходимлари вирусли гепатит «В» инфекциясига қарши тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорликда оилавий поликлиникаларда скрининг текширув жараёнлари давом  этмоқда. Ҳозиргача республика бўйича жами 250 минг нафар фуқароларимиз скрининг тестдан ўтказилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида 47012, Наманган вилоятида 32603та, Самарқанд вилоятида 35414та, Сирдарё вилоятида 12829 фуқароларимиз қамраб олинди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки скрининг текширувлари мутлақо бепул бўлиб фуқароларимиз ҳудудий поликникаларида текширувда ўтишлари мумкин.

Вирусли гепатитлар «В» ва «С» турларини элиминация қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичлари асосида 2030 йилга қадар:

скрининг даражасини — даволаш билан қамраб олиш ишларини, болаларни эмлаш даражасини — 90 фоизга етказиш;

янги касалланиш ҳолатлари қайд қилинишини — 90 фоизга камайтириш;

ўлим ҳолати кўрсаткичларини — 65 фоизга камайтириш каби устувор йўналишлар белгиланган.





  • 02.08.2022
  • 109

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector