Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Исроил давлати Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига амалий ёрдам кўрсатди

Исроил давлати Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига амалий ёрдам кўрсатди 

fe2ae4c35c9a1c009b712ed4d46d548b.jpg


Бугун дунёда коронавируснинг янги штамми тез суръатларда тарқалмоқда. Гарчи касаллик беморларда нисбатан енгил кечаётган бўлса-да, бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди. 

Ана шундай вазиятда ушбу хавфли инфекцияга қарши курашиш борасида катта тажриба тўплаган Исроил давлати мамлакатимизга COVID-19 дан ҳимояланиш воситалари ва тиббий жиҳозлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини топширди

Шу муносабат билан ўтказилган учрашувда вазирлик мутасаддилари Исроилнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зиявит Бен Хилел бошчилигидаги делегацияга алоҳида миннатдорлик билдириб, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Мулоқотда тиббий таълим, онкология, офтальмология, урология, вирусология, фармацевтика каби қатор йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш, илмий тадқиқот, тиббий кўрик ва маҳорат дарслари ўтказиш ишларини жонлантириш зарурлигини қайд этилди. 

Исроил давлатининг тиббиёт воситалари ва жиҳозларидан иборат инсонпарварлик ёрдами ҳудудий тиббиёт муассасаларига етказиб берилди.



  • 26.01.2022
  • 161

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector