Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


En  Ru  Oz
flag gerb

Кафолатланган пакетга киритилган бепул тиббий хизмат кимларга тақдим этилади

Кафолатланган пакетга киритилган бепул тиббий хизмат кимларга тақдим этилади


5b45ce5c888e0.jpg

Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш, шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (12.11.2021 й) қабул қилинди. 

Мазкур қарор асосида кафолатланган пакетга киритиладиган бепул тиббий хизматлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан келишилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланди. Шунингдек, кафолатланган пакетга киритилмаган тиббий хизматлар пуллик асосда кўрсатилиши белгиланди.

Кафолатланган пакетга киритилган бепул тиббий хизмат бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва шифохоналарда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади. Бунда оилавий шифокор ҳар бир муассаса тури бўйича тиббий хизматлар ҳажми 
ва клиник протоколларга мувофиқ тор соҳа шифокорларига ва зарур ҳолларда шифохоналарга йўлланмалар беради. Республика даражасидаги шифохоналарга йўлланмалар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланади. Тиббиёт муассаларига оилавий шифокор йўлланмасисиз тиббий ёрдам учун мурожаат қилган аҳолига тиббий хизматлар пуллик асосда кўрсатилади.

Ҳурматли фуқаро, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг тартиб-тамойилларига тиббиёт муассаса ходимлари томонидан риоя этилмаган ҳолларда қуйидаги ишонч телефони ва электрон манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:

Ишонч телефони:   +99899 353 93 54

Электрон почта манзили: health.ins.fund3@umail.uz




  • 18.11.2021
  • 119

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector