Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


En  Ru  Oz
flag gerb

Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ

     Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ


 Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонланади.

Бу сана арафасида БМТнинг Коррупцияга қарши курашишга оид конвенциясини ратификация қилган барча давлатларда коррупцияга қарши бўлган, унинг олдини олишга қаратилган турли тадбирлар ва акциялар ўтказилади.

Ўзбекистон 2008 йилда ушбу конвенцияга қўшилган ва шундан бери бу йўналишда зарур чораларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Т.Нарбаева томонидан тасдиқланган “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда компания ходимлари, тизимдаги дорихона раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда асосий эътибор компания фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, улар фаолиятида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганишга қаратилди.

Компаниянинг Коррупцияга қарши ички назорат тизими “Комплаенс-назорат” хизмати бошлиғи Жума Қаюмов тадбирни очар экан, сўнгги йилларда республикамизда коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, қонуннинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлигини қайд этиб ўтди.

Жумладан, қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, очиқлиқ ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга боғлиқ чора-тадбирларнинг устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги ушбу қонуннинг тамойиллари ҳисобланади.

Қонуннинг 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унга кўра, коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир, дейилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 2-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3-банди ижроси бўйича “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси акциядорларининг умумий йиғилишида Компания ижроия органи ташкилий тузилмасида бошқарув раисига тўғридан-тўғри бўйсунадиган “Комплаенс-назорат” хизмати фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилинган. Компанияда “Комплаенс назорат” хизмати ташкил этилиб, хизмат ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Шунингдек, коорупцияга қарши ички назорат тузилмаларига кўмак бериш мақсадида Агентлик томонидан ташкилотларда коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этувчи 10 та тавсиявий ҳужжатлар тўплами ижро учун қабул қилиниб, Компаниянинг вазифа ва функцияларига мосланган ҳолда низом, йўриқнома ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йил 6 сентябрдаги “Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 27-сонли буйруғига асосан Компания бошқарув раисининг жорий йил 5 октябрдаги 36 “а” сонли буйруғи билан “Комплаенс назорат хизмати тўғрисида”ги Низом тасдиқланиб, компанияда коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этишга қаратилган ҳужжатлар ижроси назорат қилиб борилмоқда.

    Тадбирда дорихона раҳбарлари фаолияти давомида қандай коррупцион ҳолатларга дуч келиши мумкинлиги ҳақида мисоллар келтирилди. Мизож билан суҳбат, савдо жараёнида қоидаларга риоя қилиш, харид қилинган дори воситалари учун чекларни ўз вақтида тақдим этиш ҳамда дорихона ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳақида тушунчалар берилди. Тизимда коррупцион ҳолатларга дуч келганда комплеанс хизматига мурожаат қилиш ва уларнинг мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши ҳақида маълумотлар берилди.   

Келгусида тизимда коррупция ва бошқа салбий иллатларни бартараф этиш борасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан узвий ҳамкорликда аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар янада кучайтирилиши таъкидланди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


  • 30.11.2021
  • 164

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector