Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

Кучли таъсир қилувчи дори сотаётган дорихоналар фаолияти фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дори сотаётган дорихоналар фаолияти фош этилди


r3JL1wHDwc3ATwIFIZmTfZJjiiCdEX2E_front.jpg


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарорида 2019 йил 1 декабрдан бошлаб таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларининг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган.  

 Афсуски, ўрнатилган ушбу тартибга қарамай ноқонуний йўллар билан ушбу дори воситасини сотиб, мўмай даромад орттиришга ҳаракат қилаётганлар орамизда бор.

 

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек ва Бектемир тумани бўлимлари томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “M.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари С.С. ва М.М. 2 дона “Регапен” номли дори воситасини 50 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 161 дона “Зардекс”, 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.  


 Шу каби, “M.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари С.М. ва С.Э. харидорга 4 дона “Регапен” номли дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 62 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. 


Худди шундай, “N.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари С.А. ва У.Э. 3 дона “Зардекс” номли дори воситасини 45 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дорихонадан 83 дона “Зардекс”, 4 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.  

 Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



  • 23.11.2021
  • 78

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector