Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Манфаатлар тўқнашуви алоҳида Қонун билан тартибга солинмоқда

Манфаатлар тўқнашуви алоҳида Қонун билан тартибга солинмоқда


tMV0IuJeQSiavrWate0W1WoIlF6nXKHK_medium.jpg



  Адлия вазирлиги томонидан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

– давлат ташкилоти ходими ёки унинг яқин қариндоши акциядори, муассиси (иштирокчиси), бошқарув органи аъзоси ҳисобланадиган юридик шахс ушбу ходимларга алоқадор шахс ҳисобланиши белгиланмоқда;


– давлат ташкилоти фаолиятида манфаатлар тўқнашуви тартибга солишда ваколатли органлар, яъни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланмоқда;


– давлат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши белгиланмоқда:


– манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш;


– мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш.


Шунингдек, давлат ташкилоти ходимининг яқин қариндошлари ва унга алоқадор бўлган шахслар мазкур ходимнинг меҳнат қилаётган ташкилоти билан ҳуқуқий муносабатга киришаётганида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозимлиги белгиланмоқда.


Бундан ташқари, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда. Хусусан:


– манфаатлар тўқнашувини маълум қилмаслик ёки унинг тартибга солинмаганлиги учун интизомий ёки қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши;


– давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳар бир ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги учун БҲМнинг уч баравардан беш бараваригача (такроран бўлса – БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача), мансабдор шахсларининг ушбу вазиятларни тартибга солмаганлиги учун БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача жаримага (такроран бўлса – БҲМнинг ўн баравардан ўн беш бараваригача);


– маъмурий баённома тузиш ваколатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли бўлган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юклатилмоқда;


– манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган қарорлар ва тузилган битимлар бекор қилиниши суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши, шунингдек ушбу қарорлар ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда олинган фойда суд тартибида давлат даромадига ўтказилиши;


– манфаатлар тўқнашувини аниқлаш механизмлари белгиланмоқда.


Мазкур қонун лойиҳалари қабул қилинса, давлат ташкилотида давлат хизматчилари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши олди олиниши ҳамда халқаро коррупцияга қарши кураш соҳасидаги 3 та индексда Ўзбекистон позициясига ижобий таъсир этиши кутилмоқда.


Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда мазкур соҳада илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатларнинг (Чехия, Латвия, Хорватия, Грузия, Канада, Молдова ва бошқалар) амалиёти ўрганилган.



  • 10.05.2022
  • 44

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector