Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Муқаддасдир Ватан байроғи!


Муқаддасдир Ватан байроғи!


Бу йил давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири — мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганига 30 йил тўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи, том маънода, давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у жаҳонда мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади. У ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиргани билан барчамиз учун қадрлидир.

Муқаддас рамзимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Дори-Дармон” АК да давра суҳбати ташкил этилди. Унда “Ўзархив” агентлиги директорининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Турсунбоев иштирок этди.

Ҳар бир жараён, воқеа-ҳодисанинг рўй бериши ва юзага келиши маълум бир тадрижий босқичлар асносида кечади, — деди Шуҳрат Турсунбоев. —  Хусусан, ўзлигимиз тимсоли, миллатимизнинг ғурури рамзи — байроғимиз яратилиши ва қабул қилинишининг ҳам ўзига хос тарихи бор, албатта. Энг муҳими, қизғин баҳс-мунозаралар, ниҳоятда кенг қамровли фикр-мулоҳазалар асносида кечган ҳар бир босқич тарих саҳифаларида муҳрланган. Байроқни қадрлаш, она Ватан каби эъзозлаш нафақат бурч, балки шарафдир. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам байроғимизнинг ўрни, аҳамияти, уни ўрнатиш тартиб-қоидалари алоҳида белгилаб берилган.

Давлатимиз байроғи халқаро майдонларда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида юртимиз тимсоли сифатида мағрур ҳилпирамоқда. Бинобарин, байроқ бор экан, миллат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қайси соҳада бўлмасин, юқори натижаларни қўлга киритиш орқали юрт шаъни билан бир қаторда, унинг байроғини ҳам баланд кўтаришга интилади.

Давра суҳбатида ҳурлик тимсоли, тинчлик рамзи бўлган байроғимизнинг қадр-қиммати ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

 


  • 18.11.2021
  • 159

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector