Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Олий суд: ўтган йили кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни муомалага киритиш билан боғлиқ 138 та жиноят иши кўриб чиқилган

Олий суд: ўтган йили кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни муомалага киритиш билан боғлиқ 138 та жиноят иши кўриб чиқилган 


1anti.jpg

2021 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда таъкидланганидек, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласи билан боғлиқ ҳолда содир этилаётган жиноятлар шундай ижтимоий хавфли қилмишлар тоифасига киради. Албатта, бунинг учун Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий жавобгарлик белгиланган.

Судлар томонидан 2019 йилда кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари кўрилмаган бўлса, 2020 йилга келиб, ушбу тоифадаги қилмишлар билан боғлиқ жами 213 нафар шахсга нисбатан 138 та жиноят иши кўриб чиқилган, шундан 186 нафар шахсга нисбатан 124 та ёки 87,3 фоиз айблов ҳукми чиқарилган. Судланганларнинг 86 нафари ёки 46,2 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар, 98 нафари ёки 52,7 фоизини 60 ёшгача бўлган шахслар ташкил этади. Бу эса, мазкур тоифадаги жиноятларни содир этган шахслар ва уни муомалага киритишдан манфаатдор томонларнинг жиноятларни яширишга қаратилган ҳамда олдиндан пухта режалаштирилган ҳолда ҳаракат қилганидан далолат беради.

Шу муносабат билан Жиноят кодексининг «Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик» учун жавобгарлик белгиланган 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш)га жиноий таъқибнинг таъсирчанлигини ошириш борасида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги қонуни билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.



  • 29.11.2021
  • 109

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector