Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

Рецепт қандай ҳужжат, нечта рецепт бланкалари мавжуд?

Рецепт қандай ҳужжат, нечта рецепт бланкалари мавжуд? 

lekarstva_ppWXCeU.jpg


Рецепт юридик ҳужжат бўлиб бир неча функцияларни қамраб олади. 

Жумладан: 
Тиббиёт нуқтаи назаридан – рецепт – беморнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда доза ва таркиби шифокор томондан белгиланган дори воситаларни сотиб олиш ва қўллаш учун ишлатиладиган асосий ҳужжат.

Юридик ҳужжат бўлиб, ёзилиш санаси кўрсатилади, бемор ва шифокор фамилияси, дорининг фармакологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда рецепт бланкаси ишлатилади, бунда рецепт ёзадиган ва улар бўйича дори тайёрлайдиган шахслар юридик жавобгарликка эга;

Технологик нуқтаи назардан рецепт – фармацевтга дори тайёрлашда кўрсатма ва асос бўлиб хизмат қилади, қандай дори воситаларидан фойдаланиш ва қандай дори шаклга келтиришни кўрсатади.

Иқтисодий ҳужжат бўлиб, дори ва ёрдамчи моддаларни сарфлаш учун, тариф ҳамда нарҳни аниқлаш учун ҳужжат ҳисобланади.

Ижтимоий турли ижтимоий-иқтисодий имтиёз мақомига эга инсонларга малакали дори воситалар ёрдамини кўрсатиш учун кафолат беради.

Амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида 3 та рецепт бланкалари тасдиқланган:

 - Болалар ва катталар учун тўлиқ нархдаги дори воситасини олиш учун ёзиладиган;
- Имтиёзли дори воситалари ва гангитувчи хусусиятига эга бўлган дори воситалари учун ёзиладиган;
- Таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган дориларни олиш ҳуқуқини берувчи пушти рецепт бланкалари.




  • 11.08.2022
  • 243

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector