Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

ССВ: Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланади

ССВ: Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланади


photo_2021-11-25_21-14-06.jpg

Шундай дори воситалари борки, агар улар шифокор тавсиясисиз истеъмол қилинса, инсон ҳаёти ва саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Аммо яна шундай препаратлар мавжудки, уларни дорихоналардан ҳеч қандай чекловларсиз, яъни рецептсиз харид қилса бўлади. 

Аммо шу йилнинг июль ойидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи асосида Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати кескин камайтирилгач, истеъмолчиларнинг ташвишига ташвиш қўшилди. Яъни монопрепаратлар позицияси 105 тага, мажмуавий препаратлар рўйхати эса 118 тага қисқариб кетди.
 
Оқибатда рецептциз ҳам берилиши мумкин бўлган дориларни харид қилиш учун бемор йўл босиб, вақт йўқотиб, навбат кутиб шифокор қабулига киришга мажбур бўлмоқда. Борди-ю, қўшимча текширувлар талаб этилса, яна навбат асосида тиббий хулосани олгач, врач ҳузурига такрор кириб рецепт ёздириб олишига тўғри келяпти. 

Бундай оворагарчилик ва бюрократик тўсиқлар аҳолининг тиббиёт тизимига нисбатан ишончи камайишига, қолаверса, фармацевтика компанияларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти. Негаки,  қонунчилик талабларига кўра, рецепт асосида бериладиган препаратларни тарғибот қилиш тақиқланган. Бу эса аҳолининг зарур дори воситалари ҳақидаги маълумотлардан хабардорлигини чекламоқда. 

Масалан, темпалгин, мукомилт, дексафлю, табекс каби қатор препаратларни чет эл дорихоналаридан ҳеч қандай чекловларсиз харид қилса бўлади. Бизда эса бунинг учун рецепт сўраляпти. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу муаммоларга ечим топиш учун келиб тушаётган эътироз ва мурожаатлар, қолаверса, халқаро амалиёт ҳамда хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда амалда бўлган Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини бекор қилиб, уни янгилаш бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга мувофиқ,  рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати кенгайтирилмоқда. 

Янги буйруқ яқин кунларда regulation.gov.uz порталида муҳокамага қўйилади. 





  • 26.11.2021
  • 141

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector