Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Тошкент шаҳри ва вилоятида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент шаҳри ва вилоятида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди 

photo_2022-01-12_14-32-32.jpg

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Зангиота тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, чет элда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 199 қути “Энвит” ва 5 000 қути “Дексаметазон” номли дори воситаларини фуқаро А.га 16 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Ю., А.Ҳ., ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 18 турдаги жами 29 123 дона турли номдаги дори воситаларини 82 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



  • 13.01.2022
  • 101

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector