Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Тошкент шаҳрида ташкил этилган махсус COVID поликлиникалари бўйича маълумот. Улар ҳар куни 24 соат давомида ишлайди.

Тошкент шаҳрида ташкил этилган махсус COVID поликлиникалари бўйича  маълумот. Улар ҳар куни 24 соат давомида ишлайди

49e2074b90080b0524f6d60fe8a23efa.jpg

Пойтахтимизнинг 12 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

- Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси
Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

- 5-сонли Фтизиатрия диспансери 
Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

- 23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали
Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

- 1-сон Фтизиатрия диспансери
Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

- 58-сон оилавий поликлиника
Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

- 11-сон оилавий поликлиника
Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

- 3-сон Фтизиатрия диспансери
Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

- Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пулмонология маркази
Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

- 4-сон фтизиатрия диспансери
Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

- 42-сон оилавий поликлиника
Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

- 2-сон фтизиатрия диспансери
Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

- Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери
Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй

Тиббий-санитария муассасалари ва хизмат кўрсатиш йўналиши яқин бўлган 4 та диспансер ҳамда 8 та оилавий поликлиника биносида иш бошлаган мазкур муассасалар аҳолига ҳар куни 24 соат давомида хизмат кўрсатади. Ҳар бир муассасага шифокорлар билан бир қаторда, тиббиёт олий ўқув юртларининг етакчи мутахассислари ҳам жалб қилинган.
 
Шунингдек, беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритмалар билан таъминланган.

Мурожаат қилган беморлар оғирлик даражасига кўра сараланиб, аҳволи енгил фуқароларга уйда даволанишлари учун зарур тавсия ва коронавирусга қарши дори-дармонлар бўлган "COVID-box"лар берилади. Беморнинг аҳволи оғир бўлса, зудлик билан махсус шифохонага юборилади.

Бундан ташқари, коронавирус касаллигига қарши эмлаш ишларини самарали олиб бориш мақсадида пойтахтимиздаги 12 та кўп тармоқли ва 66 та оилавий поликлиникаларда махсус мобиль бригадалар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.


  • 17.01.2022
  • 220

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector