Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Волонтёрлик фаолиятига масъул ходимлар иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди

Волонтёрлик фаолиятига масъул ходимлар иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди

d5jNRmrya3jQV1mWmwJYmBjSUq7wK8iI_front.jpg


Куни кеча пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ёшлар ишлари агентлиги ва Волонтёрлар ассоциацияси томонидан вазирлик ва идоралардаги волонтёрлик фаолиятига масъул ходимлар иштирокида “Давлат органларида волонтёрлар билан самарали ишни ташкил этиш” мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди. Унда "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг Ёшлар етакчиси М.Абдуллаев ҳам иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 11 апрелдаги “Волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбир волонтёрларни давлат органлари фаолиятига жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, волонтёрликни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ҳузурида волонтёрлик гуруҳларини тузиш мақсадига қаратилган.


Семинарда соҳа мутахассислари томонидан волонтёрлик тушунчаси, фаолияти, юртимизда волонтёрликнинг ҳуқуқий асосларига оид маълумотлар берилди.

Тадбир доирасида Ёшлар портали негизида яратилган волонтёрлар ҳисобини юритувчи ягона “volontyor.uz” платформаси тақдимоти ўтказилди.
Якунда барча қатнашчиларга сертификатлар топширилди.


IMG20220811121221.jpg


  • 12.08.2022
  • 155

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector