Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Юнусобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритган дорихоналар фаолияти фош этилди

Юнусобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритган дорихоналар фаолияти фош этилди


photo_2021-11-25_17-45-41.jpg


Юнусобод туманида “H.F.” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.У. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган “Тропикамид”, “Селофен” ва “Зардекс” номли 4 донасини жами 170 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган қалбакилаштирилган 92 дона “Зардекс”, 80 дона “Регапен”, 23 дона “Тропикамид” ва 20 дона “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, “J.P.M.” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда, дорихона раҳбари Ж.У., норасмий сотувчилари М.Ў., Ж.М., Ф.Б.лар хорижда ишлаб чиқарилган “Регапен” дори воситасининг ҳар бир донасини 25 минг сўмдан ҳисоблаб, 12 донасини жами 300 минг сўмга сотишган вақтида ушланиб, дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 000 дона “Карбамазепин-Ника”, 1 000 дона “Карбамазепин”, 150 дона “Тебантин”, қалбакилаштирилган 100 дона “Зардекс”, 40 дона “Карбалекс” ва 40 дона  “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



  • 26.11.2021
  • 111

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector