Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


En  Ru  Oz
flag gerb

Юрак хуружида инсон ўзига ва яқинларига қандай ёрдам бериши мумкин?

Юрак хуружида инсон ўзига ва яқинларига қандай ёрдам бериши мумкин?

юрак.jpg


Шифокорлар агар бемор юрак хуружидан кейинги биринчи соат ичида керакли ёрдамни олса, омон қолиш эҳтимоли уч баравар юқори бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Шу сабабли, юрак хуружи ва инфаркт аломатларини, шунингдек, биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини билиш ҳар қандай инсон учун муҳимдир. Эҳтимол, касаллик пайтида тўғри йўл тутиш бир инсоннинг  ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Юрак хуружи белгилари

Шуни эсда тутиш керакки, юрак хуружининг белгилари жуда кенг тарқалган. Аммо кўплаб беморлар, айниқса, аёллар ўзига хос аломатларга эга бўлиб, уларни эътиборсиз қолдирмаслик муҳимдир. Ҳар қандай тўсатдан оғриқлар, айниқса, кўкрак қафаси, қориннинг юқори қисмидаги оғриқ кўпинча гастрит ёки ошқозон яраси касаллиги хуружи билан адаштирилади, бўйин ва ҳатто жағда жойлашган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш муҳимдир.

Юрак хуружининг энг кенг тарқалган белгилари:

  • тўсатдан заифлик ёки бош айланиши;
  • дам олишдан кейин ҳам кетмайдиган кучли кўкрак оғриғи;
  • қорин бўшлиғидаги ноқулайлик (ошқозонни безовталик ҳисси эгаллаши мумкин);
  • нафас қисиши;
  • қўрқув;
  • оч, кул ранг, хира тери;
  • тез, заиф ва тартибсиз юрак уриши;
  • ҳушидан кетса.

Юрак хуружида биринчи ёрдам

Агар ҳушидан кетмаган бўлса:

  • Юракка яқин кийимлар бироз енгиллаштирилади. Бемор иложи борича қулай ҳолатга келтирлади, диван ёки стулга ўтириши мумкин. Бош ва елкалар қулай жойлашганига эътибор бериш керак. Тиззалар эса букиб олинади. Шунингдек, бўйин, кўкрак ва бел атрофидаги кийимларни бўшатилади.
  • Зудлик билан тез ёрдам чақирилади, шифокорларни кутиш давомида бемор атрофида одамларнинг тўпланишига йўл қўймаслик зарур. Ҳаяжонни кучайтирмаслик учун одамлар қанча кам бўлса, шунча яхши.
  • Агар бемор юрак учун дори-дармонларни қабул қилса, бериш тавсия этилади. Бемор билан суҳбатлашиш, уни тинчлантириш, шифокор ҳозир келиб ёрдам беришини айтиш жуда муҳим. Юрак хуружининг аломатларидан бири бу кучли қўрқув ва ҳалокат ҳисси, беморни шу туйғу билан қолишига йўл қўймаслик керак.
  • Шифокорни кутиш пайтида беморга 300 мг дозада «Аспирин» таблеткасини бериш мумкин. Бемор дорини ютмасдан, аста-секин чайнаши уни қон оқимига яхшироқ ва тезроқ сингиши учун фойдалидир. «Аспирин» тромбларни парчалашга ёрдам беради ва юрак хуружи пайтида мушакларнинг шикастланишини камайтиради.
  • Беморнинг аҳволини доимий равишда кузатиб бориш, унинг томир уришини, нафас олишига эътибор бериш – буларнинг барчаси бемор ва шифокорга ёрдам беради.

Агар бемор беҳуш бўлса:

  • Нафас олиш йўллари, кўкрак қафасидаги, бўйин ва белдаги кийимларни бўшатиш лозим.
  • Нафас олишини текшириш ва агар керак бўлса, сунъий нафас беришга тайёр бўлиш керак.
  • Тез ёрдам чақиришни унутмаслик зарур.
  • Бемор атрофида бегона одамлар тўпланмаслигига ҳаракат қилиш, унинг пулси ва нафас олишини назорат қилиш жуда ҳам муҳим.


  • 30.11.2021
  • 191

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector