Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


En  Ru  Oz
flag gerb

Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади


priv.jpg


Маълумки, юртимизда коронавирусга қарши курашиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Хусусан ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 млн 805 минг доза COVID га қарши вакцина келтирилди. Шунингдек йил охирига қадар 5,6 млн доза вакцина келтирилиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ Республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати  «Газета.uz» га маълум қилишича бустер (қўшимча) дозани коронавирусга қарши тўлиқ вакцинация курсини ўтаганлар охирги дозадан 6 ой ўтгач олиши мумкин.  

Бустер доза эмланувчи шахснинг хоҳишига биноан исталган мавжуд вакцина билан амалга оширилади. 

Барча поликлиникалар ва эмлаш пунктлари қўшимча эмлаш тўғрисида хабардор қилинган бўлиб, ҳозирда қўшимча дозани олиш мумкин.

Вазирликнинг аниқлик киритишича, Ўзбекистонда ҳозирда фақат қўшимча дозага рухсат берилган, ревакцинацияга эмас. 

Бустер дозаси олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар emlash.uz орқали сертификатлар базасига киритилади ҳамда эмланганлик тўғрисидаги сертификатда олинган қўшимча доза ҳақида маълумотлар пайдо бўлади.




  • 22.11.2021
  • 62

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector