Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Ru  Oz En 
flag gerb

ЖССТ: Дориларга чидамли инфекциялар йилига 10 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин

ЖССТ: Дориларга чидамли инфекциялар йилига 10 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин



photo_2022-11-21_11-01-56.jpg


   Ер юзида янги инфекциялар пайдо бўляпти. Энг ёмони, уларнинг дориларга чидамли турлари кўпаймоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, бу ҳолат дунё аҳолиси саломатлигига таҳдид солаётган 10 та асосий хавф омилидан биридир. 

   Аслида хавотирлар асосли. Вирус ва бактерияларнинг чидамлилиги, яъни тиббий препаратларга “чап бериш” хусусияти ортиши беморларни даволашни янада қийинлаштирмоқда. Ўз навбатида, касалликнинг тарқалиши учун қулай муҳит юзага келяпти. 

   Тадқиқотчи ва экспертлар хулосасига кўра, агар антибиотиклардан фойдаланиш бўйича амалдаги стратегия ўзгармаса, 2050 йилга келиб, инфекцияларнинг чидамлилиги ортиши оқибатида ҳаётдан кўз юмадиган беморлар сони йилига 10 миллион нафарга етиши мумкин. 

   Ҳозир бу кўрсаткич 5 миллион нафарни ташкил этаётганини ҳисобга олсак, замонавий тиббиёт бу борада тезкор ва самарали ечимларга муҳтож эканлиги яна бир бор ойдинлашади.

 ‼️Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси даврида турли ваҳима ва хавотирлар ортидан антибактериал препаратлар ҳаддан зиёд кўп қўлланилди. Оқибатда инфекцияларнинг дориларга чидамлилик хусусияти янада ортиши кузатилди. 



  • 22.11.2022
  • 73

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector