Сайт работает в тестовом режиме!

dori
phone

Телефон доверия

(+99878) 120-16-61

Пн-чт, 9:00-18:00; Пт, 09:00-17:00

phone

По общим вопросам

(+99878) 120-16-89

Пн-чт, 9:00-18:00; Пт, 09:00-17:00

phone

Справочная линия

1002

Ежедневно, круглосуточно


flag gerb

“Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг коррупцияга қарши курашиш СИЁСАТИ

1 боб. Умумий қоидалар 

  1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Дори-Дармонакциядорлик компанияси (кейинги ўринларда – Компания деб юритилади) ходимларининг касбий одоб-ахлоқ нормалари, тамойиллари ва хизматдаги хулқ-атвори қоидаларини белгилайди.
  2. Мазкур Қоидалар ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ходимларни юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.
  3. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари мазкур Қоидалар талабларига риоя этишлари шарт. Мазкур Қоидаларни билиш ва уларга риоя қилиш мажбурияти эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган ишининг хусусиятидан қатъи назар Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг барча ходимларига татбиқ этилади.
  4. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларда манфаатлар тўқнашувини бошқариш доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар Компания тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда белгиланган.
  5. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларида мазкур Қоидалар, касбий хулқ-атвор ёки компанияда тартиб-таомиллар билан боғлиқ ҳар қандай саволлар пайдо бўлганида улар Компаниянинг комплаенс-назорат хизматига, шунингдек, “Ишонч телефони”га маслаҳат сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

2-боб. Асосий терминлар ва тушунчалар

  1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

яқин қариндошлар - қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари;

уруғ-аймоқчилик - ходимнинг умумий аждодга эга бўлган муайян қариндошга мансублиги асосида учинчи шахсларга субъектив, илтифотли ва нохолис муносабатда бўлиш тарзидаги шахсий манфаати;

манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимининг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан Компаниянинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама- қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

контрагент - Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар билан шартномавий муносабатларга киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, меҳнат муносабатлари бундан мустасно;

ходимнинг шахсий манфаатдорлиги - Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари);

маҳаллийчилик - шахсни фақатгина қариндошлиги (қариндошини ҳамма билиши ёки машҳурлиги ва унинг жамоатчилик тан олганлиги)
ва бундай шахснинг ҳокимият ваколатига эга бўлган органлардаги қариндошларининг хизмат мавқеи сабабли лавозимга қўйиладиган малака талабларини ҳисобга олмасдан ишга ёллаш, ротация қилиш ҳамда лавозимга тайинлаш;

непотизм (таниш-билишчилик) - ўзининг яқин қариндошлари
ёки дўстларига асоссиз имтиёзлар бериш мақсадида ҳокимиятдан фойдаланиш ва (ёки) таъсир ўтказиш, бироқ қуйидаги вазиятлар билан чекланиб қолмаслик: яқин қариндошлари ва (ёки) дўстларига асоссиз мукофотлар ҳисоблаш, Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар манфаатлари зарарига яқин қариндошлари ва дўстларини ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш;

ҳомийлик - ён босиш, қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш шаклида Компания ходимини юқорироқ лавозимдаги ходим томонидан ҳимоя қилиниши;

компания ходими - Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар билан меҳнат муносабатларига киришган шахс;

фаворитизм - Компания ходими бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар манфаатларини бошқа шахс ва (ёки) шахслар гуруҳи манфаатларидан устун қўйиш, шу билан бирга, Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, лавозими бўйича кўтариш, мукофотларни ҳисоблаш ва давлат мукофотларига тавсия қилиш, меҳнат таътиллари бериш ёки санаториялар ва хориж сафарларига юбориш, мурожаатларни кўриб чиқиш навбатини, шунингдек, иш вақти ва навбатчилик графикларини белгилаш шулар жумласидандир.

З-боб. Хизматдаги хулқ-атворнинг асосий
тамойиллари ва қоидалари

  1. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ўз хизмат мажбуриятларини қуйидаги тамойиллар асосида бажаришлари шарт:

қонунийлик - Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига сўзсиз риоя қиладилар ҳамда ўз хизмат мажбуриятларини мансаб йўриқномалари, меҳнат шартномалари, ички ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бажарадилар;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги - фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг олий қадрияти ҳисобланади. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўймайдилар ва қонунбузарлик бўлган ҳолларда уларни тиклашга кўмаклашадилар.

ватанпарварлик ва хизмат бурчига содиқлик - Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ўз фаолиятини маънавий ва ватанпарварлик кадриятлари, Ватанга садоқат, хизмат бурчига содиқлик асосида жамиятнинг Компанияга бўлган талабини ифодалаган ҳолда амалга оширадилар. Компания ходимлари ўз хизмат бурчларини шахсий хайрихоҳлик, ўз манфаатлари ва мафкуравий қарашларидан қатъи назар бажарадилар;

давлат ва жамият манфаатларига садоқат - Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришга ҳамда давлат ва жамият манфаатларини кўзлашга тўсқинлик қиладиган шахсий манфаатдорлиги таъсири билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлардан ўзларини тийишлари лозим;

адолат, ҳалоллик ва холислик - Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари Компанияга мурожаат қилган барча шахсларга нисбатан адолатли, ҳалол ва холис муносабатда бўлишни таъминлайдилар;

профессионаллик ва компетентлилик - Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари Компаниянинг асосий қадрияти ҳисобланади, уларнинг малакаси, ишончи, эзгу нияти, ҳамкорлиги ва жамоавий руҳи қўйилган мақсадларга эришиш ҳамда Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларни такомиллаштириш имконини беради. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари профессионаллик, бенуқсон ишчанлик обрўси, жамоада қулай маънавий ва руҳий муҳитни яратишда ёрдам бериш, шунингдек, ҳамкасблари билан самарали билим ва тажриба алмашишни таъминлаши мажбурийдир;

самарадорлик ва тежамкорлик - Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ўз фаолияти самарадорлигини оширишни, жумладан, эришилиши жамият ва давлат фаровонлигини ошириш имконини берадиган стратегик вазифалардан бири сифатида ички бошқарув, фуқаролар, ташкилотлар ва давлат органлари билан ўзаро алоқалар тизимини такомиллаштириш, инновацион технологияларни тадбиқ этиш ва бошқа йўллар билан доимий равишда кўриб чиқадилар. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари, ўз навбатида, Компаниянинг мулкига, ўзининг ва бошқа ходимларнинг вақтига масъулият ва эҳтиёткорлик билан ёндашадилар.

4-боб. Ўзига бўйсунувчи ходимларнинг ахлоқий хулқ-атворини шакллантиришда Компаниянинг роли

  1. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ходимларнинг ахлоқий хулқ-атворини шакллантиришда қуйидагиларга мажбурдирлар:

- ўз мансаб мажбуриятларини бажаришда мазкур Қоидаларда белгиланган ахлоқ нормалари ва тамойилларга сўзсиз риоя қилинишида шахсий намуна кўрсатиш;

- Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари билан ўзаро муносабатларда ҳалол бўлиш, уларнинг таклифлари, ғоялари, талаблари ва шикоятларига ўз вақтида жавоб бериш;

- камситишга оид сиёсатга йўл қўймаслик ва ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш ва хизмат бўйича кўтарилишида тенг ҳуқуқ ва имкониятларга кафолат бериш;

- ходимларга уларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказмайдиган шароитларни яратиш;

- Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари билан муносабатларини узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш, мақсадлар умумийлиги, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш, ижтимоий шериклик асосида ўрнатиш;

- манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва ҳал қилиш бўйича ўз вақтида бирламчи чораларни кўриш;

- коррупциянинг олдини олиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда фаол қатнашадиган ходимларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича чоралар кўриш;

- вазифалар доирасини аниқ белгилаб олиш ва бўйсунувчи ходимлар ўртасида уларнинг мансаби ва касбий лаёқатидан келиб чиқиб тақсимлаш, ходимларнинг лавозим мажбуриятлари доирасидан четга чиқадиган вазифаларни бермаслик;

- ходимни асоссиз равишда рағбатлантириш ва лавозим бўйича кўтарилишига йўл қўймаслик, шунингдек, ғайриҳуқуқий ҳаракатларга эътибор бермасликка қарши чоралар кўриш (масалан, ходимлар томонидан ўз фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш учун етарли даражада чоралар кўрилмаслиги);

- ходимларни мажбурий меҳнатда, жумладан, шаҳар ҳудудларини ободонлаштиришда, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида, металл қолдикларини йиғишда, шунингдек, бошқа мавсумий тадбирларда қатнашишларини олдини олиш (тегишли ташқилот ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан хавфсизлик стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда ихтиёрий шанбалик ташкил этилган ҳоллар бундан мустасно);

- Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимларини самарали бошқариш, улар томонидан Компаниянинг мол-мулки ва молиявий ресурслари билан эҳтиёткор ва тежамкор муносабатда бўлишларини кузатиш;

- ўзига бўйсунувчи ходимлар томонидан мазкур Қоидалар бузилишининг олдини олишга бўлган ҳаракатсизлиги учун жавоб бериш.

  1. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, Компаниядаги бўлим ва тармоқлар бошлиқлари ўзига бўйсунувчи ходимлар билан муносабатларда профессионал, ҳалол ва адолатли хулқ-автор намунаси бўлиши, қулай иш муҳитини яратиши ҳамда Компанияда ижобий маънавий-психологик муҳитни шакллантиришга кўмаклашишлари лозим.
  2. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, Компаниядаги бўлим ва тармоқлар бошлиқлари непотизм, фаворитизм, маҳаллийчилик, ҳомийлик, уруғ-аймоқчилик ва бошқа белгиларга кўра ходимларни ёллаш, ротация қилиш, лавозимга тайинлаш, рағбатлантириш ёки жазолаш, шунингдек, уларга бошқача субъектив муносабатда бўлишга йўл қўймасликлари керак.

5-боб. Компания ходимларининг ахлоқ нормалари
ва қоидаларга риоя қилиш бўйича мажбуриятлари

  1. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда қуйидагиларга мажбурдирлар:
    • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Компаниянинг Кузатув кенгаши қарорлари, раиснинг буйруқлари, компаниянинг ички идоравий ҳужжатларини бажариш;
    • ўз хизмат мажбуриятларини виждонан ва профессионал даражада бажариш;
    • юқори турувчи давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан
      ўз ваколати доирасида қабул қилинган фармойишларни ўз вақтида
      ва сифатли ижро этиш;
    • ўз фаолиятини қонунчилик ва ички ҳужжатларда белгиланган компетенция доирасида амалга ошириши;
    • ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар ва бошқа шахсларни камситмаслик, улар таъсиридан ўз мустақиллигини сақлаб қолиш, фуқаролар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш;
    • хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиши ёки уларни бажаришда бирор-бир шахсий, мулкий ёки бошқа манфаатларга тааллукли бўлиши мумкин бўлган ҳаракатлардан ўзини тийиш;
    • хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни доимий асосда ошириш;
    • ўз ваколатларидан давлат органлари, бошқа ташқилотлар ёки улар мансабдор шахслари фаолиятига ноқонуний аралашиш мақсадида фойдаланмаслик;
    • турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий
      ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб, ижтимоий барқарорлик, миллатлар ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш;
    • ходимлар томонидан ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришига шубҳа уйғотиши мумкин бўлган хулқ-автордан ўзини тийиш ва ўз обрўси ёки Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг нуфузини таҳдид остига олиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш;
    • эгаллаб турган лавозими, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, юқори даражада маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлиш, ҳамкасбларига, фуқароларга ва бошқа учинчи шахсларга ҳурмат, хушмуомалалик ва хайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш;
    • Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг иши тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари фаолиятига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шунингдек, белгиланган тартибда ишончли маълумотларни олишга кўмаклашиш;
    • махфий ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш, шунингдек, махфий ахборот ва шахсий маълумотларни нобуд қилиш, йўқотиш, ўзгартириш, ошкор қилиш, зарар етказиш, руҳсатсиз фойдаланиш хавфидан тегишли даражада ҳимоя қилинишини таъминлаш;
    • ҳақоратли, ҳурматсиз ва камситувчи хулқ-атворда бўлишга, шунингдек, Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ва (ёки) улар ходимларининг обрўсига путур етказадиган зўравонлик ёки ёлғон миш-мишларни тарқатилишига йўл қўймаслик;
    • дорихоналарда ходимлар белгиланган тартибда кийиниши ҳамда иш жойини тоза ва озодалигини таъминлаш;
    • ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда хизмат хоналари, давлат мулки, моддий-техник базадан ҳамда компаниянинг бошқа мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш;
    • Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларда хатлар ҳамда хизмат хабарларини етказиш ва олишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиш;
    • қонунбузарлик содир этишга ундаб ўзига мурожаат қилган ҳолатлар, шунингдек, Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бошқа ходимлари томонидан содир этилган ва ўзига маълум бўлган ҳар қандай қонунбузарлик фактлари ҳақида ўз раҳбари ёки бошқа ваколатли шахсларни зудлик билан хабардор қилиш;
    • Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг янги ва бошқа ходимларига зарур амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, ҳамкасбларини касбий интилишларида қўллаб-қувватлаш;
    • меҳнат интизомига риоя қилиш ва иш вақтидан самарали фойдаланиш;
    • иш жойида ва (ёки) ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда алкоголь, гиёҳванд ва бошқа тақиқланган воситаларни истеъмол қилишдан, шунингдек, иш жойида алкоголь ёки гиёҳванд воситалар таъсирида бўлиш ҳолатидан воз кечиш;
    • ҳамкасблари ва бошқа шахслардан танқидни тўғри қабул қилиш, шунингдек, холис эътирозлар бўлганда хулқ-атвор моделини ўзгартириш;
    • берилган вазифаларни бажаришга ижобий таъсир кўрсатадиган тинч эмоционал ҳолатда бўлиш.
  2. Сиёсий, иктисодий мақсадга мувофиқлик, шунингдек, шахсий ва бошқа субъектив сабаблар ходим томонидан мазкур Қоидалар талабларини бузишга асос бўлиб ҳисобланмайди.
  3. Меҳнат шартлари ва хизмат туридан келиб чиқиб, ходимнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришида кўмаклашиши, умумқабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, камтарлик ва интизомлиликни алоҳида таъкидлаши лозим.
  4. Ходимлар ишдан бўш вақтларида умумқабул қилинган ахлоқ нормаларига риоя қилишлари ва ахлоққа зид келувчи хулқ-атвордан ўзларини тийишлари керак.

6-боб. Совғалар ва иш муомаласида
меҳмондўстлик белгилари

  1. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларига ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш муомаласида меҳмондўстликнинг белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида моддий ёрдам қабул қилиш тақиқланади.
  2. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларига уларнинг шахсий байрамлари (туғилган кун, фарзанд туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни)да берилган, хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган совғалар ходимнинг шахси билан боғлиқ совғалар деб тан олинади.
  3. Бундай совғаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:
    • совғалар ишхонанинг камида уч нафар ходимлари иштирокида берилиши;
    • совға бериш табрик нутқи билан бирга бўлиши керак, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиши;
    • совғанинг умумий қиймати (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 5 (беш) базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги;
    • Компаниянинг битта ходими бошқа ходимга совға учун сарфлайдиган харажат суммаси, ҳар бир ҳолатда 1 (битта) базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги керак.
  4. Совғаларни қабул қилишнинг қонунийлигида ҳар қандай шубҳалар пайдо бўлганда ходим Компания тизимида коррупцияга қарши курашиш Сиёсати қоидалари билан танишиб чиқиши ва Компаниянинг “Комплаенс назорат” хизматидан маслаҳат сўраб мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ.
  5. Совғалар ва иш муомаласида меҳмондўстлик белгиларини олиш ва бериш “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимида коррупцияга қарши курашиш Сиёсати билан тартибга солинади.

7-боб. Коррупцияга қарши курашиш

  1. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар коррупцияни унинг ҳар қандай шакли ва намоён бўлишида қабул қилмайди.
  2. Коррупцияга “мутлақо тоқатсизлик” тамойилига таянган ҳолда Компаниянинг барча ходимларига пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора, яъни пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, мулкий тавсифдаги хизматларни беришни талаб қилиш, товламачилик қилиш, ваъда ва пора бериш (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, шахс томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиши қатъий тақиқланади.
  3. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган тамойиллар ва талаблар “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимида коррупцияга қарши курашиш Сиёсатида мустаҳкамланган.

8-боб. Одоб-ахлоқ комиссияси

  1. Мазкур Қоидалар, шунингдек, умумқабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этилиши масалаларини кўриб чиқиш учун Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларда одоб-ахлоқ комиссиялари ташкил этилади.
  2. Одоб-ахлоқ комиссиялари ҳар бир Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларда қабул қилинган одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги низомлар, мазкур Қоидалар ҳамда Компания раҳбарларининг буйруқлари асосида фаолият олиб боради.
  3. Одоб-ахлоқ комиссиялари Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомнинг бузилиши билан боғлиқ масалаларни:
    • раиснинг кўрсатмаси бўйича;
    • хизмат текшируви натижаларига кўра;
    • ўз ташаббуси билан;
    • Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларидан, шунингдек, улар билан алоқа каналлари орқали келиб тушган ахборот асосида кўриб чиқади.
  4. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари томонидан мазкур Қоидалар бузилганда ёки бузилишида шубҳа пайдо бўлганида ушбу вазиятларни кўриб чиқиш бўйича ваколат (функция)ларни масъул бўлимлар ўртасида тақсимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
    • “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳал қилинмаган манфаатлар тўқнашуви аниқланганда, бу вазият Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан Компаниянинг “Комплаенс назорати” хизмати билан биргаликда кўриб чиқилади;
    • коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ёки коррупциявий хавф-хатар мавжуд бўлган вазиятлар аниқланганда, улар Компаниянинг “Комплаенс назорати” хизмати томонидан кўриб чиқилади;
    • совғалар ва иш муомаласида меҳмондўстлик белгиларига оид қоидалар бузилганида, ушбу вазиятлар Компаниянинг “Комплаенс назорати” хизмати томонидан кўриб чиқилади;
    • Компаниянинг “Комплаенс назорати” хизмати Одоб-ахлоқ комиссияси билан биргаликда, агар қоидабузарликлар нафақат мазкур Қоидаларга, балки Одоб-ахлоқ комиссияси мажлисларида Компаниянинг “Комплаенс назорати” хизматининг иштироки бевосита назарда тутилган Компаниянинг бошқа ички ҳужжатларига тегишли бўлса, мазкур Қоидаларни бузиш фактлари ва хавф-хатарларини кўриб чиқади.

Мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳолларда ушбу Қоидалар талабларининг бузилиши Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

 

9-боб. Одоб-ахлоқ соҳасида қонунбузарликлар ҳақида хабарлар

  1. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари ҳаракатларининг қонунийлиги ва (ёки) ахлоқийлигида шубҳа пайдо бўлганда, одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишида эҳтимол тутилган ёки уларни содир этилганлиги факти бўйича асосли гумони бўлганда, бу ҳақда Компаниянинг мавжуд алоқа каналлари орқали хабар беришлари мумкин.
  2. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ўз ваколатлари ва мавжуд имкониятлари доирасида қонунбузарлик ҳақида ишончли ахборот берган шахснинг махфийлигини таъминлайдилар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
  3. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ўз ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилади ва қасос олиш, жумладан, ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, камситиш, унда бошқа ходимининг шубҳали хулқ-атвори ёки мазкур Қоидалардаги одоб-ахлоқ нормалари ва тамойилларини бузиш эҳтимоли ҳақида ихтиёрий хабар берган ходимларни таъқиб қилишга йўл қўйилмаслигига кафолат беради.
  4. Мазкур Қоидаларнинг бузилиши ҳақидаги хабарлар қуйидаги алоқа каналлари орқали берилиши мумкин:
    • Компания “Ишонч телефон” рақами;
    • Компаниянинг “Комплаенс назорати” хизматининг ходимлари телефон рақамлари;

-  Компаниянинг Telegram-каналига

- Компаниянинг “Комплаенс назорати” хизматининг электрон почта манзили.

  1. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг алоқа каналларига келиб тушган барча хабарлар масъул бошқарма ва бўлимнинг мансабдор шахси томонидан қонунчилик ва Компаниянинг ички ҳужжатларига мувофиқ холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилади.
  2. Кўриб чиқишга, шунингдек, аноним тарзда (фақат Компания расмий веб-сайтидаги “Аноним мурожаат” канали орқали) йўлланган хабарлар ҳам қабул қилинади. Аноним бўлиб қолишни истаган арз қилувчи бундай ҳолда қуйидагиларга рози бўлади:
    • Компания хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан боғлана олмайди;
    • Компания зарур қўшимча маълумотларни олишнинг имконияти йўқлиги сабабли хабарни тўлиқ ва ҳар томонлама текширишни амалга ошира олмайди.
  3. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходими томонидан била туриб ёлғон маълумот берилиши мазкур Қоидаларнинг бузилиши ва ғайриахлоқий хулқ-атвор намунаси сифатида қаралади, бундай шахс эса қонунчилик ҳамда Компаниянинг ички идоравий ҳужжатларга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.
  4. Алоқа каналларининг иши ва олинган хабарларни кўриб чиқиш, қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумот Компанияга коррупциявий ҳаракатлар ҳақида хабар бериш учун алоқа каналларидан келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш регламентида ҳамда Компаниянинг шунга ўхшаш ички ҳужжатларида акс эттирилган.

10-боб. Мазкур Қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик

  1. Ходимлар томонидан мазкур Қоидаларга риоя қилиш муҳим касбий компетенция сифатида қаралади ва бошқа мезонлар қаторида лавозимини кўтариш, фаолиятини баҳолаш ва ҳ.к.ларга хизмат қилади.
  2. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимининг одоб-ахлоқ стандартларига содиқлик аттестацияда, юқори турувчи ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захирасини тайёрлашда инобатга олинади.
  3. Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходими томонидан мазкур Қоидаларнинг бузилиши уни қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлиши мумкин.

11-боб. Қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш киритиш тартиби

  1. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг тамойиллари ва талабларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда мазкур Қоидалар Бошқарув раисининг буйруғига асосан қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши мумкин.
  2.  

Государственные ресурсы

flag2

НАЦИОНАЛЬНАЯ БАЗА ДАННЫХ ДОКУМЕНТОВ

flag2

СТРАТЕГИЯ ДЕЙСТВИЙ ПО ПЯТИ ОСНОВНЫМ НАПРАВЛЕНИЯМ РАЗВИТИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН НА 2017-2021 ГГ.

flag2

Портал открытых данных Республики Узбекистан

flag2

Центр управления проектами электронного правительства

flag2

Правительственный портал республики узбекистан

flag2

Виртуальная приемная Президента Республики Узбекистан

prev
next
dorivector
karta