Сайт работает в тестовом режиме!

dori
phone

Телефон доверия

(+99878) 120-16-61

Пн-чт, 9:00-18:00; Пт, 09:00-17:00

phone

По общим вопросам

(+99878) 120-16-89

Пн-чт, 9:00-18:00; Пт, 09:00-17:00

phone

Справочная линия

1002

Ежедневно, круглосуточно


flag gerb

“Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг коррупцияга қарши курашиш ДАСТУРИ

Биринчи бўлим. Дастурнинг асосий мақсади ва вазифалари

1-боб. Умумий қоидалар

1.                     “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси (кейинги ўринларда Компания деб юритилади) тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш Компаниянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

2.            Компания тизимида қонунийликни таъминлаш, ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш Дастурнинг асосий мақсадидир.

3.            Қуйидагилар Компания тизимида коррупцияга қарши курашишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- коррупцияга қарши курашишда компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

- коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш;

- компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, тизимда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларни олдини олиш ва чек қўйишга, оқибатлари, шунингдек, ушбу иллатларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлигининг оширилишини таъминлаш;

- коррупция ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;

- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

- коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлаш.

 

Иккинчи бўлим. Дастурнинг асосий йўналишлари

2-боб. Компания тизимининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир ташкилий чора-тадбирлар

4.            Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятлари бажарилишида коррупцияга йўл қўймаслик ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги мезонларини ҳамда унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш.

5.            Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятида коррупция келтириб чиқариш хатарлари мавжуд бўлган соҳаларни аниқлаш мақсадида ходимлар ўртасида Компаниянинг телеграмм каналида ва “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Коррупцияни бирга енгамиз” мавзусида ижтимоий сўровнома ўтказиш ва сўровнома натижаларини таҳлил қилиб унинг омилларини бартараф этишга қаратилган “йўл хариталарини” ишлаб чиқиш.

6.            Компания тизимида коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни аниқлаш ва бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

7.            Компания сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлардаги вакант иш ўринлари ҳамда номзодларга қўйилган талаблар ҳақида маълумотлар жойлаштириб борилишини таъминлаш.

8.            Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларда узоқ вақт давомида битта лавозимда самарали фаолият олиб бораётган ходимларни аниқлаш ва уларни камида бир поғона юқорироқ лавозимларга ўтказиш амалиётини қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш.

9.            Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг ижтимоий аҳволини ўрганиб бориш тизимини жорий этиш. Бунда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва кўп болали ходимлар рўйхатини шакллантириш ва уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш ҳамда заруриятга кўра, моддий жиҳатдан таъминлаш чораларини кўриб бориш бўйича таклифлар тайёрлаш.

10.       Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларда товар-моддий бойликларнинг адолатли тақсимланишини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш. Бунда ходимларнинг иш ҳажми ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, хизмат автомобиллари ва бошқа моддий бойликлардан фойдаланиш тартибини белгилаш.

11.       Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларда харидлар бўйича ҳар бир товар позицияси кесимида харид нархларини вилоятлар ва республика бўйича таҳлил қилиб бориш, нархларни энг мақбул бўлишига эришиш.

12.       Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларда ходимларга ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини мониторинг қилиш имкониятини яратиш, ходимлар учун шикоятлар бериш имкониятини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

13.       Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш. Бунда мураккаб бўлган хизматларни соддалаштириш, коррупциявий бўшлиқлари мавжуд бўлган нормаларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3-боб. Компания тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

18.       Компания тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тарқатиш.

19.       Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларига коррупциянинг жамият ва мамлакат равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ўқув материаллари тайёрлаш ва тарқатиш.

20.       Коррупцияга қарши курашиш мавзуси доирасида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ҳамда коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолат тантанаси мавзуларида тарғибот материаллари тайёрлаш.

21.       Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларда “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида маърузалар килиш, учрашув ва тадбирлар ташкил этиш.

4-боб. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш

22.       Компаниянинг веб-сайтида ходимлар устидан шикоят қилиш имконини берувчи махсус саҳифа очиш, келиб тушган шикоятларни мунтазам таҳлил қилиш ва натижалари бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш механизмини йўлга қўйиш.

23.       Компания тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида коррупциянинг ҳолатини, унинг жиҳатлари, кўлами, ўсиш суръатлари ҳамда тенденцияларини, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар кесимида ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказиш.

24.       Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этиш, ўқув якуни бўйича тингловчилар ўртасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда компания фаолиятини янада ривожлантириш ҳақида аноним сўровномалар ўтказиш.

25.       Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларга мурожаат этишда электрон навбат тизимини жорий этиш.

26.       Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар мансабдор шахслари томонидан содир этилган коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган шахсларни мукофотлаш тартибини жорий этиш.

27.       Компания томонидан унинг тизимидаги ташкилотларда ўрганиш ўтказишда одоб-ахлоқ қоидаларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Учинчи бўлим. Дастурнинг қабул қилинишидан кутилаётган натижалар

36.       “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимида коррупцияга қарши курашиш дастурини амалга оширишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:

- Компания тизимида коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олди олиниши;

- Компания тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг очиқлигига эришилиши ва зиммасига юклатилган вазифалар ижросига нисбатан ходимлар масъулиятининг янада ортиши;

- Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари фаолияти самарадорлиги янги мезонлар асосида баҳоланиши;

- Компания ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг юксалиб бориши;

- Компания ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш.

Государственные ресурсы

flag2

НАЦИОНАЛЬНАЯ БАЗА ДАННЫХ ДОКУМЕНТОВ

flag2

СТРАТЕГИЯ ДЕЙСТВИЙ ПО ПЯТИ ОСНОВНЫМ НАПРАВЛЕНИЯМ РАЗВИТИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН НА 2017-2021 ГГ.

flag2

Портал открытых данных Республики Узбекистан

flag2

Центр управления проектами электронного правительства

flag2

Правительственный портал республики узбекистан

flag2

Виртуальная приемная Президента Республики Узбекистан

prev
next
dorivector
karta