09:00 (04.12.2024)
617
2019–2023 йилларда республикамизда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ содир этилган жиноятларнинг 22—25 фоизи ёшлар (30 ёшгача) томонидан содир этилган. Мазкур кўрсаткич жорий йилнинг ўтган 8 ойида эса 33,4 фоизни ташкил этган.
Ёшлар орасида “Тропикамид”, “Прегабалин” (“Лирика”, “Регапен” ва “Липре”), “Залеплон” (“Селофен”) каби кучли таъсир қилувчи препаратлар ва таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган “Трамадол” дори воситалари кенг тарқалган. 2021–2023 йилларда бу каби 13,8 тонна гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда онлайн платформалар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси учун қулай ахборот майдонига айланиб бормоқда.
Таъкидланганидек, Интернет маконида гиёҳвандлик воситалари ва психоактив моддалар савдосига ихтисослашган 52 та ахборот манбаи аниқланган. Уларнинг 14 таси веб-сайтларда, 38 таси эса телеграм мессенжери орқали фаолият юритган.
Телеграм мессенжерида шу мазмунда 38 та ахборот манбаи аниқланган. Уларнинг умумий аудиторияси 119 671 нафар фойдаланувчини ташкил этган.