Янгиликлар

not found

Биринчи ёрдам: нима учун куйган жойга муз қўйиш мумкин эмас?

Биринчи ёрдамнинг асосий қоидаси — тез ҳаракат қилиш. Иккинчи ва энг муҳим қоида эса тўғри йўл тутиш. Кўпчилик бу борада соғлиққа зарар етказадиган хатолар қилиб қўяди. Қуйидаги маслаҳатлар бу борада ёрдам беради. Бурундан қон кетиши Хато: бошни орқага ташлаш. Биринчидан, бу самарасиз ва қон кетишини тўхтатишга ҳеч қандай ёрдам бермайди, иккинчидан, бу қонни ютиб юбориш ва кейинчалик қайт қилишга олиб келиши мумкин.Тўғри йўл: олдинга эгилиб, бурун кўпригини сиқинг. Агар қон кетиши 10 дақиқада тўхтамаса, бурунга пахта тиқиб, шифокорга боринг. Куйиш Хато: куйган жойга муз ёки ёғ суртиш. Бундай халқона даволаниш зарарли, чунки ёғ иссиқлик беради ва вазиятни янада кучайтиради. Бошқа томондан, муз тери ҳужайраларини ҳаддан ташқари совитиб юбориши ва уларнинг зарарланишига олиб келиши мумкин.Тўғри йўл: куйган жойни оқаётган совуқ (муздек эмас!) сувостида бир неча дақиқа ушлаб туринг, сўнгра тоза, қуруқ бандаж билан ўраб, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Оғир шикастланишлар Хато: шикастланган одамни қимирлатиш. Агар жабрланувчи жойида қолганда жиддий шикастланиш хавфига дуч келмаса, ҳеч қачон бундай қилманг. Бошқа барча ҳолатларда ярадорни қимирлатмаслик, ағдариш ёки тана ҳолатини бошқа йўл билан ўзгартириш мумкин эмас — шу тариқа олган жароҳатлари, шу жумладан, умуртқа поғонаси ёки ички аъзолари зарарланиши мумкин.Тўғри йўл: тез ёрдам чақиринг ва жабрланувчи атрофидаги бўш жойни максимал даражада оширинг, шунда шифокорлар унга тўсиқсиз ёрдам қилишлари мумкин. Кесилиш ва жароҳатлар Хато: ярани тупик билан тозалашга уриниш. Тупик бактерияга қарши хусусиятларга эга деб ишонилади, лекин бу хато. Оғизда жуда кўп бактериялар бор (масалан, улар тиш пластинкасида), улар ярага тушганда инфекцияни кучайтириши мумкин. Худди шу сабабга кўра, ярани дарё ёки кўлдаги сув билан ювиш ҳам хавфли.Тўғри йўл: ярани водопровод суви ёки физиологик аралашма билан ювиб ташланг, бундай аралашма уйингизда ёки машинангизнинг дори қутисида бўлиши лозим. Қайрилиш, чиқиш ёки синиш Хато: илиқ компресс қўллаш фақатгина вазиятни ёмонлаштиради. Иссиқлик қон оқимини оширади, бу эса янада кучли шишга олиб келиши мумкин.Тўғри йўл: кўкарган ёки синган жойни муз ёки компресс билан совитиб, шикастланган тана қисмини ҳаракатсиз қолдиринг ва иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилинг. Кўз шикастланиши Хато: кўздан бегона нарсаларни олиб ташлашга уриниш. Фақатгина бирор-бир кимёвий модда кирсагина, дарҳол совуқ сув билан кўзни ювиш керак. Бошқа барча ҳолларда бегона нарсаларни мустақил равишда олиб ташлашга уриниш зарарни янада кучайтириши ва ҳатто ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.Тўғри йўл: шикастланган кўзни бинт билан боғланг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Йўл-транспорт ҳодисаси Хато: қўрқинчли жойи йўқ деб, шифокорга бормаслик. Адреналин таъсирида тана оғриқни “яшириши” мумкин, ҳатто жиддий жароҳатлардан кейин ҳам жабрланганларга аҳволи яхши бўлиб туюлади. Аксарият ҳолларда ёрдамнинг тезлиги ҳал қилувчи рол ўйнайди.Тўғри йўл: агар машинангиз озми-кўпми жиддий шикастланган бўлса, ўзингизни яхши ҳис қилаётган бўлсангиз ҳам, албатта, шифокорга мурожаат қилинг.

  • 1 Март, 14:38
  • Батафсил
not found

Деменция замонавий одамларнинг касаллиги бўлиб чиқди

Қадимги Юнонистон ва Рим аҳолиси Aльцгеймер касаллигидан замонавий одамлар каби тез-тез азоб чекишмаган. Калифорниялик олимлар эрамиздан аввалги 8-асрдан эрамизнинг 3-асригача бўлган тиббиётга оид классик асарларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди. Матнларда кекса одамларда когнитив бузилишлар ҳақида "ажабланарли даражада кам" далиллар топилган. Илгари, қадимги юнонлар ва римликлар кексаликка қадар яшамаган ва шунинг учун ёшга боғлиқ касалликларга дуч келмаган деб ишонилган. Бироқ, замонавий тадқиқотчилар буни рад этишди. Грецияда одамлар ўртача 70 ёш ва ундан узоқроқ вақт яшаган. Замонавий дунёда хотира бузилиши қаришнинг умумий ҳамроҳ касаллигига айланган. 85 ёшдан ошган одамларнинг учдан бир қисми деменциядан азият чекмоқда. Деменция -бу бир қатор касалликларнинг умумий термини бўлиб, унда мия тўқималарининг ўлиши рўй беради. Касаллик мия тўқималарининг бир-бирига узвийлигини таъминлайдиган ацетилхолин моддасининг етишмаслигидан келиб чиқади. Бунда беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер кузатилади. Aммо Жанубий Калифорния университети жамоаси Гиппократ ва унинг издошлари ёки Aристотелнинг асарларида ёшга боғлиқ хотира йўқолиши ҳақида ҳеч қандай эслатма топмадилар. Милоддан аввалги 4-3-асрларга оид юнонча матнларда қарилик аломатлари сифатида карлик, уйқусизлик, бош айланиши, кўриш қобилиятини йўқотиш ва овқат ҳазм қилиш касалликлари келтирилган - аммо когнитив муаммолар эмас. Олимлар деменциянинг ҳозирги “эпидемияси” замонавий ҳаёт маҳсулидир, деб тахмин қилишди. Унинг ривожланиш хавфи саноат чиқиндилари, нотўғри овқатланиш, ҳафо ифлосланиши ва цивилизациянинг бошқа "фойдалари" билан ортади. Тадқиқот муаллифлари антик ва замонавий даврларда деменция тарихини кенгроқ ўрганишга ва касалликни қачон кенг тарқала бошлаганини аниқлашга чақирдилар. Бу бизга атроф-муҳитнинг когнитив бузилишларнинг ривожланишига таъсирини билиш имконини беради, дея хабар беради Journal of Alzheimer's Disease.

  • 1 Март, 11:40
  • Батафсил
not found

2023 йил давомида 25,0 млрд. сўмлик дори воситалари бепул берилди

АОКАда ўтказилган брифингда "Дори-дармон" АК бўлим бошлиғи Соҳиб Маҳмудов ўтган йилда аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори-воситалари билан таъминлаш йўналишидаги ишлар таҳлили юзасидан маълумот берди: Фармацевтика соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, ушбу соҳанинг ривожланиш даражаси аҳолининг ҳаёт сифати кўрсаткичларига бевосита таъсир қилади. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳам соҳани ривожлантиришга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларда фаол иштирок этиб келмоқда Хусусан, аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш компаниянинг асосий фаолият йўналишларидан бири саналади. Ижтимоий аҳамиятга эга дорилар бу-ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш учун талаб юқори бўлган ва аҳоли, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўп фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2013 йилдаги 204-сон қарорига асосан амбулатория даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахсларга 2023 йил давомида 468 120 та рецепт орқали 25,0 млрд.сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди. Юртимизда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш, соҳага босқичма-босқич тиббий суғурта тизимини жорий этиш, тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш, шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги 4890-сонли  ва 2023 йил 1 майдаги 140-сонли қарорлари асосида босқичма-бочқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилиняпти. Бугунги кунда компанияга қарашли Сирдарё вилоятидаги 40 та ва Тошкент шаҳридаги 10 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация  дастурига уланди. Шу кунларда Олмазор ва Чилонзор туманларидаги компанияга қарашли дорихона ва дорихона шохобчаларини ҳам реимбурсация дастурига улаш ишлари олиб борилмоқда, яқин кунларда ишга тушириб, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсад қилинган.   Реимбурсация тизими доирасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касалликларини амбулатор шароитда даволаш учун 11 турдаги дори воситаси киритилган.  2023 йил давомида 962,6 млн. сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилган. Шунингдек, “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ўзига юклатилган ижтимоий вазифалар қаторида Давлат буюртмасини ҳам мунтазам равишда масъулият билан бажариб келаётган ташкилотлардан бири саналади.    Хусусан, 2023 йилда  2 154 784 доза гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб,  бу вакциналар Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига ва бошқа тиббиёт марказларига етказиб берилди.   Компания томонидан ўтган йилда 14,7 млрд. сўмлик 682 465 флакон инсулин кирим қилинди, шундан 272 825 флакон инсулин Соғлиқни сақлаш вазирлигига   етказиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25-апрелдаги  ПҚ-216-сон қарорига кўра, 2023 йилда Компания Германиянинг “Biotest Pharma GmbH” томонидан ишлаб чиқарилган 3 800 дона “Интратект”-Одам нормал иммуноглобулини харидини амалга оширди ва шартнома асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Oʻzmedimpeks” давлат муассасасига етказиб берилди. Умуман олганда, 2023 йил давомида қарийд 68,0 млрд. сўмлик ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари харид қилинди.  

  • 29 Февраль, 17:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech