Янгиликлар

not found

“Электрон рецепт” тизими жорий этилади

“Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–140-сон, 01.05.2023 й.) қабул қилинди. Ўзбекистон ва “KfW” банки ўртасида “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга 45 миллион евро миқдорида қарз битими ҳамда 5,5 миллион евро миқдорида грант битими имзоланган. Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Қарз маблағларини қайтариш республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Қарорга мувофиқ, лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офиси ташкил этилади. Шунингдек, қарорга кўра: - лойиҳа доирасида жорий этилаётган ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича лицензиялар учун тўловлар уларни жорий этиш харажатлари таркибига киритилади ҳамда улар ахборот тизими амалиётга тўлиқ жорий этилгандан сўнг камида 5 йил мобайнида амал қилади; - лойиҳани амалга ошириш жараёнида иқтисод қилинган маблағлар устувор равишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда компьютер техникаси воситаларини харид қилишга йўналтирилади. Қарор билан 2023–2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Чора-тадбирлар режасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган: ➖ “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизимини жорий этиш; ➖ Санаторийларга йўлланма олиш, навбатни кузатиш ва мавжуд бўш ўринларни кўриш имкониятини берадиган “Электрон санаторий” платформасини ишлаб чиқиш; ➖Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган “Cancer-регистр” ахборот тизимини жорий этиш; ➖Она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш; ➖Ягона портал орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш имкониятини яратиш.

  • 2 Май, 11:32
  • Батафсил
not found

Дори воситалари нархларининг сунъий равишда оширилишини олдини олувчи янги ахборот тизими ишлаб чиқилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «FAIR TECH» ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модуль ишлаб чиқилди. Бундан кўзланган асосий мақсад истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасида қонунчилик меъёрларининг истеъмолчи фойдасига ишлашини интерактив усулларда назорат қилишдан иборат. Ушбу янги тизим бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш онлайн тарзда тезкор амалга оширилади ҳамда коррупцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлар олди олинади. Шунингдек, соҳада янги йўналиш сифатида истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплашнинг таъсирчан механизими жорий этилади. Бунининг ҳуқуқий асоси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26-октабрдаги ПҚ-411- сонли «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ белгиланган. Янги тартибга кўра, 2023 йил 1 майдан истеъмолчилар томонидан дорихоналарда харид қилинган дори воситалари ва тиббий буюм харид чекларнинг QR-коди «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда белгиланган устамалардан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланса, автоматик равишда Рақобат қўмитасига хабар юборилиб, ортиқча олинган маблағни истеъмолчига қайтариш тизими ишга туширилмоқда. Ҳозирда тармоқ Солиқ қўмитаси ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг электрон тизимлари билан ўзаро интеграция қилинган ва ҳамкорликдаги ўзаро маълумотлар алмашинуви бўйича ишлайди. Сифатли мониторинг тизимини самарали ишлаши ҳамда техник жиҳатдан ишларни тезкор ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари планшетлар билан таъминланди. Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (30.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сонли) қарорига мувофиқ, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъий назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўллаш тартиби белгиланган.

  • 1 Май, 14:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech