11:33 (04.08.2023)

2283

Айрим дориларни бирга сақлаш мумкин эмас

Хушбўй маҳсулотларни бир-биридан алоҳида сақлаш керак, масалан, валериан ва асрлонқуйруқ (пустирник) настойкаси, - деди фармацевтика фанлари номзоди, фитокимё бўйича мутахассис Игор Сокольский, деб ёзади aif.ru.

Унинг сўзларига кўра, ушбу дориларни биргаликда сақлаш уларнинг хусусиятларига таъсир қилмайди, балки ёқимсиз ҳид пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассис, шунингдек, дори-дармонларни тавсия этилган ҳароратда сақлаш кераклигини эслатди. Бу ҳар қандай фармацевтик маҳсулот учун муҳим. Улар қуруқ, қоронғи жойда, болалар қўли етмайдиган жойда сақланиши керак ва ҳеч қандай ҳолатда уларни тўғридан-тўғри қуёш нури остида ва намлик юқори бўлган хонада қолдирмаслик керак.

Умуман олганда, замонавий қадоқлаш дори воситаларини ташқи муҳит таъсиридан, шу жумладан бир-бирига ўзаро таъсир қилишдан ишончли ҳимоя қилади, деди Сокольский.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech