14:00 (28.10.2024)

491

CDC 50-64 ёшдаги катталарни пневмококкка қарши эмлашни тавсия қилди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CДC) 50 ёшдан 64 ёшгача бўлган шахсларни пневмококк касаллигига қарши эмлаш дастурига киритишни тавсия қилди.

Аввалроқ CDC 65 ёшдан ошган катталар, 5 ёшгача бўлган болалар, шунингдек, маълум касалликлар мавжуд бўлган ҳар қандай ёшдаги болалар ва катталар орасида эмлаш зарурлигини таъкидлаган эди.

5 ёшгача бўлган болалар ва 65 ёшдан ошган катталар пневмококк инфекцияси билан касалланиш хавфи юқори бўлиб, бу пневмонияни келтириб чиқариши мумкин. Пневмококк инфекцияси ҳаво-томчи йўли билан юқади.

CDC қошидаги Иммунизация бўйича маслаҳат қўмитаси кўпчилик овоз билан эмлаш ёшини камайтиришни маъқуллади. CDC маълумотларига кўра, бундай қарор эмлаш дастурига юқиш хавфи юқори бўлган кўпроқ одамларни киритишга имкон беради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech