11:50 (12.02.2025)

738

Индонезияда эрта ўлимни олишга қаратилган тиббий скрининг дастури бошланди

Индонезияда эрта ўлимнинг олдини олиш мақсадида бепул тиббий скрининг дастури бошланди.

Қиймати 3 триллион Индонезия рупияси (183,54 миллион AҚШ доллари) га етган ташаббус, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўзларига кўра, ўз тарихидаги энг йирик тадбирга айланди.

Дастур доирасида барча индонезияликларга бепул тиббий кўрикдан ўтиш имконияти берилади, дея хабар берди вазирлик. Вазирлик маълумотларига кўра, текширув қон босимини ўлчаш, кардиологик касалликлар ва инсулт хавфини аниқлаш, шунингдек, кўриш қобилиятини текширишни ўз ичига олади.

Соғлиқни сақлаш вазири Буди Гунади Садикин таъкидлаганидек, дастур биринчи навбатда олти ёшгача бўлган болалар ва 18 ёшдан катталарга мўлжалланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, аҳоли сони бўйича дунёда тўртинчи ўринда турувчи мамлакатда ўлимнинг асосий сабаблари инсульт, юрак касалликлари ва сил касаллигидир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech