11:51 (29.10.2024)
449
Сунъий интеллект - бу шунчаки фантастик китоблар ёки фильмлардаги атама эмас. У аста-секин ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда ва фармацевтика соҳасига ҳам кириб келмоқда.
Бугунги кунда сунъий интеллект фармацевтикада бир қатор муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради:
Янги дори воситаларини ишлаб чиқиш
Алгоритмлар катта ҳажмдаги кимёвий маълумотларни таҳлил қилади ва кейинги тадқиқотлар учун потенциал фаол бирикмаларни башорат қилади. Илгари йиллар давом этиши мумкин бўлган жараён энди анча қисқа вақт ичида амалга оширилмоқда.
Ўзаро таъсирни таҳлил қилиш
Сунъий интеллект потенциал бирикмаларнинг биологик нишонлар - оқсиллар ва рецепторлар билан ўзаро таъсирини таҳлил қилади. Бу янада истиқболли дори воситаларини ишлаб чиқишга эътибор қаратиш, шунингдек, клиник синовлар пайтида хавфларни камайтириш имконини беради.
Ишлаб чиқариш сифатини назорат қилиш
Сифат назоратини автоматлаштириш хатолар эҳтимолини камайтиради. Компьютер алгоритмлари дори-дармонлардаги нуқсонларни топиши, параметрларни тезда тўғрилаши ва сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришнинг олдини олиши мумкин.