09:06 (13.02.2025)
828
Ижтимоий дорихоналар дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Қуйидагилар ижтимоий дорихоналар жойлашишининг асосий омиллари ҳисобланади:
➖ вилоят, туман, шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши;
➖ ҳудуднинг географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари;
➖ шаҳар, туман ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги аҳолининг сони;
➖ амбулатория поликлиникаларида тиббий хизматни ташкил этиш даражаси;
➖ижтимоий дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси (ижтимоий дорихоналарни тавсия этилган хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5 — 10 кмдан кўп бўлмаган масофада).
Ижтимоий дорихоналар вилоят, туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилиши лозим.