11:50 (13.02.2025)

478

Маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш ёки сотиш улгуржи савдо қоидаларининг бузилиши ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган "Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари"га мувофиқ, қуйидагилар улгуржи савдо қоидаларини бузилиши ҳисобланади:

➖ рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш (сотиш);

➖ маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ёхуд электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш);

➖ нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2271-моддасига асосан товарларни (маҳсулотларни) сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech