16:55 (22.05.2025)

612

Айрим дориларни қабул қилгач қуёшга чиқмаслик тавсия қилинди

Баъзи антибиотиклар, диуретиклар(пешоб ҳайдовчи дорилар), оғриқ қолдирувчи воситалар, микробларга қарши ва аритмияга қарши қабул қилинадиган дорилар терининг ультрабинафша нурлар таъсирида шикастланиши ва ўсмалар ривожланиш хавфини оширади.

Бу ҳақда Р-Фарм компаниялар гуруҳининг онкология бўйича тиббий директори Татяна Дергачева маълум қилди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бу ён таъсир фотосенсибилизация деб аталади. Бу куйиш ва пигментация, узоқ муддатда тери саратони хавфини оширади.

«Фотосенсибилизациянинг юқори хавфи тетрациклин ва фторхинолон антибиотиклари, баъзи пешоб ҳайдовчи дорилар, стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дорилар, сульфаниламидлар ва аритмияга қарши дорилар туфайли юзага келади. Ушбу дори-дармонларни қабул қилгандан кейин имкони борича қуёшда бўлиш вақтини чеклаш керак", - деди Р-Фарм эксперти.

Шунингдек, органлар трансплантациясидан ўтган беморлар ўзларини қуёшдан ҳимоя қилишга эътиборли бўлиши керак. Уларга умрбод иммуносупрессант терапия буюрилади, бу терининг ультрабинафша нурларига заифлигини оширади.

"Уларда скуамоз ҳужайрали тери саратони ривожланиш эҳтимоли умумий аҳолига қараганда 65 дан 100 баравар кўпроқ, меланома эса саккиз баравар кўп", - аниқлик киритди мутахассис.

Қуёшдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш, узун енгли кўйлаклар кийиш ва куннинг энг иссиқ вақтида кўчага чиқмаслик саломатликни сақлаш учун муҳим тавсия ҳисобланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech