08:49 (12.02.2025)

623

Нима учун дори-дармонларни тавсия этилган ҳароратда сақлаш муҳим?

Ҳар қандай препаратни қўллаш бўйича йўриқномаларда сақлаш ҳарорати кўрсатилади.

Бироқ, кўпчилик барча дори-дармонларини битта дори қутисида сақлайди. Керакли ҳарорат қоидаларига риоя қилмаслик дорининг яроқлилик муддатини қисқартириши, ҳатто уни ишлатганда хавфли даражага олиб келиб қўйиши мумкин.

Масалан, кўз томчилари, малҳамлар, шамлар, геллар, инсулинлар +2…+8 °C ёки +8…+15 °C ҳароратда сақланиши керак. Лекин одамлар кўпинча баъзи кўз томчиларини офисдаги столида қолдиради ёки доимо сумкаси ёки чўнтагида олиб юради. Aлбатта, бундай ҳолатларда сақлаш талаблари бажарилмайди, натижада ҳарорат даражаси бузилганлиги сабабли, айрим препаратнинг сақлаш муддати камаяди, бошқаларида эса унинг фармакологик хусусиятлари йўқолади. Aйтайлик, 20 даражадан юқори ҳароратда 12 соатдан сўнг препаратнинг яроқлилик муддати қисқаради, у йўриқномада кўрсатилганидек масалан, аллергия, қизариш ёки шишга қарши ижобий натижасини кўрсатмаслиги мумкин. Aгар сиз кейин кўз томчиларни музлатгичга қўйсангиз ҳам, бу препаратнинг хусусияти тикланади дегани эмас.

Ҳарорат режимига риоя қилмаслик хавфи шундан иборатки, оддий истеъмолчи препаратнинг фармакологик хусусиятлари пасайганлигини билмай қолади ва ундан фойдаланишда давом этади. Бу шуни англатадики, препарат касалликни даволашда самарасиз ҳатто зарарли бўлиши мумкин.

Дори-дармонларни сақлашда ҳароратдан ташқари ёруғлик ва намлик каби параметрларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Одатда йўриқномаларда дори воситасини қоронғи жойда сақлаш кераклиги ёзилади. Бундай ҳолда, дори ўрамини ёруғлик тушадиган жойга қўймаслик керак. Қуёш нурлари дори воситаларининг сифатига ҳам таъсир қилади, шунинг учун агар дераза токчасида сақланса, маълум бир маҳсулот самарасини камайтириши ёки ҳатто салбий реакцияга олиб келиши мумкин.

Баъзи дори-дармонлар доимо ҳаво намлиги 50% дан ошмайдиган қуруқ жойда сақланиши керак. Кўпинча минимал чегара ҳам ҳисобга олинади. Масалан, желатин капсулаларини 40% дан паст намлик даражасида сақлаш мумкин эмас. Aкс ҳолда улар механик таъсир остида мўрт бўлиб, синиши мумкин.

Дори воситалари ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган бутун яроқлилик муддати давомида самарали бўлиши учун кўрсатмаларда кўрсатилган сақлаш тавсияларига амал қилиш керак.

Йўриқномаларда 15 дан 25 даражагача бўлган хона ҳарорати режими мавжуд. Одатда, бу ошхона бўлиб, талабларда тез-тез учрайдиган "қуруқ жой" тавсифига мос келади. Баъзи кўрсатмаларда "салқин жой" дейилади - бу 8 дан 15 даражагача бўлган ҳарорат, яъни дори музлатгич эшигида сақланиши мумкин, аммо бундай дорилар тобора камайиб бормоқда: ишлаб чиқарувчилар 2 дан 15 даражагача бўлган диапазонни кенгайтирмоқда. Энг қаттиқ ҳарорат режими 2 дан 8 даражагача. Бу, масалан, инъекцион препаратлар, кўз томчиларини сақлаш учун керак. Препаратнинг сақлаш муддати қанчалик қисқа бўлса, уни сақлашга қўйиладиган талаблар шунчалик қаттиқроқ бўлади. Дори-дармонларни музлатиш ҳам мумкин эмас.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech