15:31 (15.05.2023)

2565

Совуқлик занжири нима ва у қандай ишлайди?

Дори воситаларини ташиш ваколатли, лицензияга эга ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ташиш жараёнида мажбурий шарт совуқлик занжири деб аталадиган қоидага риоя қилишдир.

Совуқлик занжири- ноёб тизим, жараёндир. У бир вақтнинг ўзида бир нечта асосий элементларни ўз ичига олади, уларсиз дори воситаларини ташишни тўғри ташкил этиш мумкин эмас.  Булар стационар совутиш мосламалари, транспорт воситалари, контейнерлар ва бошқа ёрдамчи ускуналардир. Вакциналар ва бошқа дорилар учун яхши ташкил этилган совуқлик занжир уларни бузилмасдан етказиб бериш имконини беради.

Фармацевтика маҳсулотларини ташишда ишлаб чиқарувчи компаниянинг тавсияларини инобатга олган ҳолда совуқлик занжирига риоя қилиниши керак. Фақатгина тўғри ҳарорат режими билан дориларнинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолиш мумкин. Ҳаддан ташқари музлаш ёки қизиб кетиш фармацевтика маҳсулотларининг бузилишига олиб келади. Шунинг учун, фақат зарур жиҳозлар ва малакали ходимларга эга бўлган, ихтисослаштирилган, лицензияга эга ташкилотларгина дори воситаларини ташиш билан шуғулланиши мумкин.

Ихтисослашган компанияларда дори воситаларини ташишда қуйидагилар қўлланилади:

  • иссиқлик регуляторлари;
  • совутиш мосламалари;
  • контейнерлар.

Барча жиҳозлар мажбурий текширувдан ўтади. Дори-дармонларни ташиш учун мос эканлигига ишонч ҳосил қилиш муҳимдир. Совуқлик занжирида бир неча даражалар ва босқичлар мавжуд. Дори воситалари совуқлик занжири асосида:

  • омборхоналарга етказиб берилади.
  • фармацевтика компанияларига қарашли кичик омборларга тарқатилади.
  • дорихоналарга етказиб берилади.
  • касалхоналарга ва бошқа тиббий муассасаларга ташилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, дори воситаларини ишлаб чиқаришдан тортиб, аҳолига етказилгунгача бўлган жараёнда совуқлик занжири жуда муҳим.

 

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech